Isi kiriman
БОЛАЛАРДА ВА КАТТАЛАРДА КАМҚОНЛИК САБАБЛАРИ Камқонлик мураккаб ҳолат ҳисобланади, чунки унинг сабаблари ҳар хил бўлади. Сабабини аниқлаш учун эса анализлар топширилади, диагностика қилинади. Бунинг учун интегратив педиатр шифокорга мурожаат қилиш мумкин. Камқонлик сабабини билмасдан уни тузатиш қийин ва баъзан ҳавфли бўлади, чунки темир препаратларини пала партиш ва назоратсиз ичиш мумкин эмас. Ичаклар яллиғланган бўлса темир препаратлари ножўя таъсир қилади. Ички қон йўқотиш бўлсаю сиз билмай юрсангиз, бу ҳам албатта ҳавфсиз ҳолат эмас. Камқонлик сабаблари бир ёки бир нечта бўлиши мумкин: 1. Ичакларда яллиғланиш. Ичак яллиғланган бўлса истеъмол қилинаётган таомлардаги фойдали озуқалар ичак деворлари орқали сўрилиши қийинлашади. Натижада инсонда кўплаб дефицитлар ва камқонлик пайдо бўлади. 2. Ички қон кетиши (ичак яраси ёки язва ҳисобига). Бундай ҳолатда доимий қон йўқотиш содир бўлади, натижада камқонлик ривожланади. 3. Ҳайз пайтида нормадан ортиқ кўп қон йўқотиш. Нормада ҳайз пайтида кўп қон йўқотилмайди, лекин патологиялар бўлса кўп қон йўқотилади ва бу табиийки камқонликка сабаб бўлади. 4. Ошқозон кислотасининг пастлиги. Ошқозон кислотаси паст бўлса гўшт ва оқсил маҳсулотлари яхши ҳазм бўлмайди. Темирнинг энг яхши манбаси бу қизил гўшт. Гўшт яхши ҳазм бўлмаса табиийки темир ҳам яхши ўзлашмайди. Оқсил яхши ўзлашмаса организмда оқсил танқислиги пайдо бўлади, бу ҳам камқонликка олиб боради. 5. Оқсил танқислиги(етишмаслиги). Агар таомномада оқсил етарли бўлмаса организм заҳирасида ҳам оқсил етарли бўлмайди. Темирни керакли жойга етказиб бериш учун эса оқсил керак. Оқсил танқислиги тузатилмаса камқонликдан қутилиб бўлмайди. Ундан ташқари оқсил бошқа муҳим ҳаётий функциялар учун ҳам зарур. 6. Вирусли нагрузка. Агар организм узоқ вақт вируслар билан курашиб келаётган бўлса иммунитетни балансда ушлаш учун жуда кўп оқсил сарфланади. Агар организмда оқсил миқдори шундоқ ҳам кам бўлса табиийки темир транспорти учун оқсил етарли бўлмайди. 7. Паразитоз ва гижжалар. Паразитлар ичакларда микротравмалар ҳосил қилади, озуқаларнинг яхши ўзлашмаслигига сабаб бўлади. 8. Кофакторларнинг етишмаслиги. Таомнома соғлом бўлмаса табиийки унда фойдали озуқалар ҳам етарли бўлмайди. Темир ўзлашиши учун эса кўп кофакторлар керак: оқсил, витамин С, цинк, мис, В гуруҳ витаминлари (айниқса В2, В6, В9, В12), витамин А. @uzshifo_info