Isi kiriman
ИЧАКЛАРНИНГМУКОЗА ҚАТЛАМИНИ ТИКЛАШ (ичакларни тиклашнинг 3чи босқичи) Ичак шиллиқ қаватини тиклаш бу "тешик ичаклар" синдромини тузатиш деганидир. Бунда ичак деворлари мустаҳкамланади ва соғломлашади. Соғлом ичаклар саломатликнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Ичак шиллиқ қаватини тиклашнинг босқичлари бор: ➟ 1-босқич: Яллиғланишларни тузатиш ёки камайтириш ➟ 2-босқич: Шиллиқ қаватни тузатиш (шиллиқ қаватдаги эрозия, яра ва майда жароҳатларни тузатиш). ➟ 3-босқич: Ичак мукоза қатламини тиклаш Ичак мукоза қобиғи ичакларнинг ички деворини қопловчи ингичка гелсимон қатлами ҳисобланади. Бу қатлам асосан серин, треонин ва пролин аминокислоталаридан иборат. ❗️Агар ичак микробиотасига озуқа етишмаса бактериялар мана шу мукоза қобиғини истеъмол қилишни бошлайди. Бу эса табиийки ичак деворининг ҳимоя қатламига зарар етказади ва ичакларда яллиғланишларни пайдо қилади. @uzshifo_info