TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #58766

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр17,300Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган26-фев.2026-26-02 03:01
Жазуунун мазмуну

Мазмун

#Бугун_Ёшлар_куни Мамлакатимизда Президентимизнинг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” ўтказилиши белгиланди. Бу кунда соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга чиқиб, ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини тинглаб, ечим топиши керак бўлади. Бугун вилоятимизда ҳам Ёшлар куни доирасида турли тадбирлар, лойиҳалар ўтказилади. Янги тартибга кўра, соҳа раҳбарлари жойларга бориб, ёшлар билан бевосита мулоқот қилади ҳамда уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чораларини кўради. Ҳокимлар ёшларга мос савдо-сервис лойиҳаларини амалга оширади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиши, ишга жойлашиши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади. Шунингдек, стартапчилар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида маблағ ва грантлар ажратилиши белгиланган. Бундан ташқари, энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор, маънавият ва бошқа йўналишларда фаол ёшлар учун қизиқарли мавзуларда танловлар ҳамда ярмаркалар ўтказилиши режалаштирилган. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X