TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Каналдарга кайт
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT CHAT

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

@andpress

Жаңылыктар жана медиа

Telegram: t.me/andpress Бошқа саҳифалар: • https://instagram.com/andijonpress • https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr • https://youtube.com/@andijanpress-service Мурожаат учун: @murojaat_andijon

Жазылуучулар4.1万Учурдагы жазылуучулар
Жазуулар1,002Индекстелген жазуулар
Акыркы колд.39,860Акыркы жазуулардын көрүүлөрү
Акыркы жазуулар

Акыркы жазуулар

1/84 бет · 1,002 жазуу

Жарыяланган 11-апр.

Пахтаобод тумани Сой маҳалласи бугун изчил тараққиёт ва янгиланиш жараёнларини бошдан кечирмоқда. Маҳаллада ички кўчаларни асфальтлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилиб, аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилмоқда. Айни пайтда замонавий техника ва илғор технологиялар ёрдамида йўлларга сифатли асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Бу эса нафақат транспорт ҳаракатини енгиллаштириб, балки аҳолининг кундалик ҳаётида учраётган қатор ноқулайликларни бартараф этмоқда. Шу билан бирга, оғир тоифага кирган маҳаллаларда ҳам ишлар жадал суръатларда ташкил этилиб, ҳудудларни тубдан янгилаш ва инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай кенг кўламли ободонлаштириш ишлари маҳалланинг ташқи кўринишига кўрк бағишлаш билан бирга, уни янада яшаш учун қулай ва замонавий ҳудудга айлантирмоқда. Энг муҳими, бу ўзгаришлар аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга мустаҳкам замин яратаяпти. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

1,100 views

Жарыяланган 11-апр.

Хонобод - Гўзал табиати, мусаффо ҳавоси ва бетакрор манзаралари билан ажралиб турувчи шаҳар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

1,580 views

Жарыяланган 11-апр.

Избоскан туманининг Гуркиров маҳалласи бугун янгиланиш ва тараққиёт сари дадил қадам ташламоқда. Ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари аҳоли ҳаётини янада қулай ва фаровон қилишга хизмат қилмоқда. Айниқса, маҳалла ички йўлларининг босқичма-босқич асфальтланиши нафақат ҳаракат хавфсизлигини таъминламоқда, балки ҳудуднинг кўркига ҳам кўрк қўшмоқда. Замонавий талаблар асосида ўрнатилаётган мустаҳкам бетон таянчлар эса муҳандислик коммуникацияларини янада ишончли ва барқарор қилмоқда. Бундан ташқари, маҳалладаги мактаб, мактабгача таълим муассасаси ҳамда оилавий шифокорлик пунктида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари келажак авлод тарбияси ва аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу каби эзгу ишлар ҳудуднинг янада обод ва яшаш учун қулай масканга айланишига мустаҳкам замин яратмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

2,620 views

Жарыяланган 9-апр.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурамонов “Ёшлар куни” доирасида муҳим ва мазмунли учрашув ўтказди. Унда 9-синф битирувчиларининг олти мингдан зиёд ота-оналари ҳамда мактаб директорлари иштирок этиб, ёшлар тақдирига дахлдор долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,950 views

Жарыяланган 9-апр.

Янги промо ролик “Павлония гуллади Андижонда” Андижон вилояти ҳокимлиги тақдим этади. Павлонияга бурканган Бобур юртининг бор таровати ва гўзаллигини акс эттирувчи янги видео ва янги қўшиқ яратилди. Гўзалликдан баҳра олинг. Промо ролик сценаристи Vodiy1.uz журналисти Элмурод Эрматов. Постановкачи режиссёрлар Ғайрат Аҳмедов, Шерзодбек Эралиев. Қўшиқ шеъри муаллифи Равшан Ҳамроз. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,790 views

Жарыяланган 9-апр.

Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинарлари ўтказилди Бўлиб ўтган семинарда ҳоким ёрдамчилари учун яратилган имкониятлар ва уларнинг олдида турган устувор вазифалар юзасидан батафсил маълумот берилди. Мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Семинар давомида ҳоким ёрдамчилари аҳоли даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш тартиби, бўш турган бино-иншоотларни тадбиркорлик учун ауционга чиқариш ҳамда деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли маълумотларга эга бўлишди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

2,860 views

Жарыяланган 9-апр.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурамоновнинг бу галги “Ёшлар куни” доирасидаги учрашуви 9-синф битирувчилари тақдирига бағишлангани билан алоҳида аҳамият касб этди. Бобур шаҳридан видеоконференция шаклида ўтказилган очиқ мулоқотда мактаб директорлари ва олти мингдан зиёд ота-оналар фаол иштирок этди. Йиғилишда таъкидланганидек, 9-синф — ёшлар ҳаётидаги энг масъулиятли босқичлардан бири. Бу даврда орзулар ҳали аниқ мақсадга айланмаган, қарор қабул қилишда иккиланишлар кўп бўлади. Шу боис, ёшлар танловда адашмаслиги учун уч муҳим таянч — давлат, мактаб ва ота-она бирдек масъул экани алоҳида урғуланди. Бугунги кунда давлат томонидан ёшлар учун кенг имкониятлар яратилган. Энди эса устозлар ва ота-оналарнинг вазифаси — фарзандлар қалбига йўл топиб, уларнинг қизиқишлари ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда тўғри йўналиш беришдир. Жорий йилда 57 мингдан зиёд ўқувчи 9-синфни тамомлайди. Албатта, уларнинг кўпчилиги олий таълимни орзу қилади. Бироқ статистика шуни кўрсатмоқдаки, ҳар йили барча битирувчилар ҳам талабалик бахтига муяссар бўла олмайди. Вилоят раҳбари бу масалага тўхталар экан, ота-оналар фарзандларига фақат олий таълимни мажбурий мақсад сифатида қўймасдан, уларнинг шахсий орзу ва интилишларини ҳам инобатга олишлари зарурлигини таъкидлади. Зеро, тўғри танланган касб — мустаҳкам келажак пойдеворидир. Сўровномалар натижасига кўра, 9-синф битирувчиларининг 34 фоизи, яъни қарийб 20 минг нафари техникумларда таҳсил олиб, бир вақтнинг ўзида ҳунар эгаллашни истамоқда. Бу эса замонавий касбларга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади. Шу билан бирга, техникум битирувчилари учун олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз иккинчи курсдан қабул қилиниши каби имтиёзлар ҳам яратилган. Замон билан ҳамнафас равишда янги касб ва ҳунарларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ҳам — ёшларнинг қизиқишларини ўрганиб, техникумларда айнан шу йўналишларни ривожлантиришдан иборат экани қайд этилди. Бугунги техникумлар аввалгидек фақат назарий билим берувчи муассаса эмас. Улар замонавий ишлаб чиқариш корхоналари билан узвий боғланган бўлиб, ўқувчилар ўқиш билан бирга ишлаб, ойлик маош олиш имкониятига ҳам эга. Бу эса ота-оналар қарашини тубдан ўзгартирмоқда. Таълим тизимидаги бу янгиликлар нафақат ёшларни касбли қилиш, балки иқтисодиётга малакали кадрлар тайёрлаш, ҳудудларнинг барқарор тараққиёти ва инвестицион жозибадорлигини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Энг муҳими, ота-оналарни фарзандлари келажаги борасидаги хавотирлардан халос этмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

7,710 views

Жарыяланган 9-апр.

9 апрель — Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун! Амир Темур (тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул) 1336 йил 9 апрелда Шаҳрисабз, Кеш шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани)да туғилган ва 1405 йил 18 февраль Хитойга юриши чоғида Ўтрор шаҳрида вафот этган. Амир Темур ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси ҳисобланади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,250 views

Жарыяланган 9-апр.

Бўстон туманидаги “Сариқжўға” МФЙда бугун кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қизғин тус олган. Эски симёғочлар ўрнини замонавий, мустаҳкам бетон таянч устунлари эгаллаб, ҳудуд қиёфаси тобора янгиланиб бормоқда. Туманда мавжуд 4 та оғир тоифадаги маҳаллани ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган маблағлар бу ҳудудларда амалий натижаларга хизмат қилмоқда. Айни кунларда барча маҳаллаларда шундай ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Бу эса юртдошларимиз учун янада қулай ва фаровон ҳаёт шароитларини яратишга хизмат қилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

2,790 views

Жарыяланган 9-апр.

Вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан "VoiceUp" инклюзив оромгоҳи иштирокчиларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Ислом цивилизация марказига экскурция учун жўнатилади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,300 views

Жарыяланган 9-апр.

Bugun Prezident Shavkat Mirziyoyev Sohibqiron Amir Temur tavalludining 690 yilligi munosabati bilan poytaxtimizdagi Amir Temur xiyoboniga tashrif buyuradi va Temuriylar tarixi davlat muzeyidagi rekonstruksiya ishlari bilan tanishadi. — Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев по случаю 690-летия со дня рождения Сахибкирана Амира Темура посетит сквер Амира Темура и ознакомится с ходом реконструкции Государственного музея истории Темуридов. Facebook|Instagram|X

2,560 views

Жарыяланган 8-апр.

АQSh Xalqaro moliyaviy taraqqiyot korporatsiyasi (DFC) bosh direktori Ben Blek bilan uchrashuv o‘tkazdik. Muloqot davomida yirik loyihalar portfelini muhokama qildik. DFC O‘zbekistonga amerikalik sarmoyadorlarni jalb etishga ko‘maklashadi hamda investitsiyaviy xatarlarning bir qismini o‘z zimmasiga oladi. Shuningdek, joriy yilda qo‘shma investitsiya platformasini ishga tushirishni rejalashtirmoqdamiz. — Провели встречу с Беном Блэком, генеральным директором Корпорации международного финансового развития США (DFC). В ходе встречи обсудили масштабный портфель проектов. DFC окажет содействие в привлечении в Узбекистан американских инвесторов и разделит инвестиционные риски. Также в текущем году мы планируем запустить совместную инвестиционную платформу.

3,350 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384
Мурунку1/84 бетКийинки