Мазмун
#Andijon_yoshlar_day Янги Андижон массиви Бобур шаҳрида ёш оилалар билан учрашув ўтказилди Президентимиз раислигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланди. Ҳудуд раҳбарларига айнан шу куни ёшлар масалалари билан алоҳида шуғулланиш вазифаси топширилди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Андижон тумани ҳокими Бобуржон Йўлдошев Янги Андижон массиви Бобур шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларни харид қилиш истагида бўлган 80 нафар ёш оилалар билан учрашди. Учрашув давомида ёш оилаларга янги уй-жойлар қурилиш жараёни, тўлов шартлари, мавжуд имтиёз ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X