TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #58782

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр8,060Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган26-фев.2026-26-02 07:57
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Вилоят ҳокими ёш тадбиркорлар билан учрашди Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманидаги ёш тадбиркор ва ишбилармонлар, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганмоқда. Учрашув давомида вилоят раҳбари янги истиқболли лойиҳалар билан ҳам танишди. Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган ташаббус ва бизнес режалар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тартибда аниқ топшириқлар берилиб, лойиҳаларни тез ва самарали рўёбга чиқариш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X