TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #58799

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр5,060Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган26-фев.2026-26-02 14:38
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Андижон давлат педагогика институтида “Ёшлар куни” муносабати билан институт ректори Бахтиёр Расулов ва волонтёр талабалар ўртасида очиқ ва самимий учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ёшларнинг ташаббус ва таклифлари тингланиб, волонтёрлик фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида фаол ёшларни қисқа муддатли малака ошириш дастурлари асосида хорижий давлатларга юбориш таклифи билдирилди. Шунингдек, IELTS 8+ натижага эга магистрлар ташаббуси билан талабалар ҳамда олийгоҳга туташ маҳалла ёшлари учун бепул хорижий тил курсларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ташаббус ёшларнинг халқаро таълим ва грант дастурларида фаол иштирок этишига хизмат қилиши таъкидланди. Учрашувда ёшларни Андижон вилояти мезбонлигида ўтказиладиган йирик тадбир ва форумларга волонтёр сифатида кенг жалб этиш режалари ҳам муҳокама қилинди. Якунда билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Ёшларнинг ташаббускорлиги ва ижтимоий фаоллиги эътироф этилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X