TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Жазуунун мазмуну
Мазмун
Ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот “Ёшлар куни” муносабати билан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 4-сон техникуми ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув самимий ва қизғин руҳда кечди. Ёшлар ўз ғоя ва ташаббуслари, орзу-мақсадлари ҳамда таклифларини бемалол баён қилиш имконига эга бўлдилар. Вилоят раҳбари эса ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интилишларини рўёбга чиқариш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берди. Мазкур мулоқот ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг фикри ва ташаббусларига эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X