TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #58816

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр2,750Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган26-фев.2026-26-02 15:04
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Бугун «Ёшлар куни» муносабати билан Избоскан тумани ҳокимининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ҳамда ташаббускор ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Учрашувда 100 нафарга яқин ёшлар, тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари, тижорат банклари вакиллари ҳамда тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этдилар. Тадбир давомида ёшларнинг бизнес ғоя ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар, субсидия ва грантлардан фойдаланиш имкониятлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди. Учрашув якунида масъул идораларга ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X