Мазмун
«Ёшлар куни» муносабати билан Элёрбек Каримов Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди. Учрашув давомида ёшларга олий таълим муассасаларига кириш жараёнлари, касб-ҳунар эгаллаш имкониятлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат дастурлари доирасидаги имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш, замонавий касбларни эгаллаш ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар билдирилди. Шунингдек, мазкур мактабнинг 6-синф ўқувчиси Турсунов Муҳаммадий халқаро IELTS имтиҳонидан 7,5 баллни қўлга киритгани муносабати билан шаҳар ҳокими томонидан муносиб табрикланиб, келгусида ҳам юқори марраларни забт этиши, билим ва салоҳиятини янада ошириши тилаб қолинди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X