TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #58871

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр3,490Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган27-фев.2026-27-02 07:34
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Ёшлар куни муносабати билан Андижоннинг барча ҳудудларида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоятда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот раҳбари ҳудудларга ташриф буюриб, ёшлар билан бевосита учрашдилар. Учрашувлар давомида ёшлар билан очиқ, самимий ва ишончли мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф, ғоя ва мурожаатлари диққат билан тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала эътибордан четда қолдирилмасдан, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур мулоқотлар ёшларни ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда эртанги кунга бўлган умид ва ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X