TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Жазуунун мазмуну
Мазмун
Андижон футболи мухлислари учун янги мавсум ҳақиқий байрам билан бошланди. Андижон жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши баҳсида бор маҳорати ва шижоатини намоён этди. Учрашув давомида андижонликлар тўлиқ устунликни қўлга киритиб, рақиб дарвозасини кетма-кет тўрт бор ишғол қилди. Рақиб эса жавоб голига ҳам муваффақ бўла олмади. Якунда таблода ёрқин ва ишончли натижа — 4:0. «Андижон» жамоаси янги мавсумга катта ишонч, юқори кайфият ва ғалабага тўла руҳ билан қадам қўйди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X