TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Жазуунун мазмуну
Мазмун
Бобур шаҳрида плоггинг акцияси ўтказилди Бобур шаҳрида Андижон вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган плоггинг акцияси ташкил этилди. Мазкур акцияда волонтёр ёшлар ва сардорлар фаол иштирок этиб, шаҳар ҳудудида тозалаш ишларини амалга оширишди. Акцияда юздан зиёд ёшлар қатнашиб, чиқиндиларни йиғиш орқали экологик маданиятни оширишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ушбу ташаббус ёшларнинг фаоллиги, жамоавийлиги ва табиатга бўлган масъулиятли муносабатини яққол намоён этди. Бундай акциялар орқали ёшлар орасида тоза муҳитга бефарқ бўлмаслик ғоялари янада мустаҳкамланмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X