TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Жазуунун мазмуну
Мазмун
Баҳор — табиатнинг нафис табассуми, юракларни уйғотувчи илиқ нафасдир. Янгиланиш ва яшариш фасли бўлган бу гўзал паллада тозалик ва озодалик каби халқимизга хос фазилатлар янада ёрқин намоён бўлмоқда. Бугун Бобур шаҳрида Наврўз арафасида кўтаринки руҳда ҳашар ташкил этилди. Байрамни муносиб кутиб олиш, атроф-муҳитни обод ва саришта сақлаш мақсадида амалга оширилаётган бу хайрли ташаббус шаҳарга ўзгача файз бағишламоқда. Шунингдек, яшил макон тадбири доирасида ҳудудларга турфа рангли гуллар ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Ерга қадалган ҳар бир ниҳол — келажакка бўлган ишонч, табиатга бўлган меҳр ва эътибор ифодасидир. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X