Мазмун
Бугун вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоятда барча соҳаларда қилинган ва бажарилиши керак бўлган ишлар бирма-бир муҳокама этилиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, вилоят раҳбари бугундан бошлаб “Томорқага экин экиш” ойлигини эълон қилиб, ҳар бир томорқага экин экишни ташкил этиш керак, дея алоҳида таъкидлади. Томорқа — ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда. Зеро, айни экин-тикин мавсумида фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиши муқаррар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X