TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Жазуунун мазмуну
Мазмун
Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди Вилоят ҳокимининг ташаббуси ҳамда топшириғига асосан Асака туманидаги Сайидобод маҳалласида ишлар жадал тус ола бошлади. Жумладан, ҳудуддаги оилавий поликлиникада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. Малакали мутахассислар жамланган тиббий кўрикда терапевт, хирург, травматолог, эндокринолог, окулист, лор, кардиолог, гинеколог, педиатр, стоматолог каби ўз ишининг усталари маҳалла аҳлини тиббий текширувдан ўтказмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X