TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #58950

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр4,280Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган4-мар.2026-04-03 00:37
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида «Инсон манфаатлари — олий қадрият!» деган эзгу ғоя мустаҳкам ўрин эгаллаган. Бу тамойил ҳар бир қарор ва ҳар бир амалий ишда ўз ифодасини топмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси ва топшириқларига асосан Асака туманининг Сайидобод маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Янги инфратузилма объектлари барпо этилмоқда, ички йўллар таъмирланмоқда, ҳудуднинг кўрки тобора янгиланиб, замонавий қиёфа касб этмоқда. Шунингдек, аҳоли саломатлигини асраш ва касалликларни эрта аниқлаш мақсадида бепул тиббий кўриклар ташкил этилди. Бу каби саъй-ҳаракатлар фуқароларнинг соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаш, уларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, амалга оширилаётган барча ишлар инсон қадрини улуғлаш, аҳолини бугунидан рози қилиш, оилалар фаровонлигини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган. Маҳалладаги ҳар бир ижобий ўзгариш — бу одамлар ҳаётидаги янги имконият ва ёруғ келажак сари ташланган мустаҳкам қадамдир. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X