Мазмун
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ипак йўли эркин иқтисодий зонасида бўлиб, ҳудудда янги лойиҳалар асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Ташриф давомида масъуллар томонидан ҳудудда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Вилоят раҳбари ҳар бир лойиҳани алоҳида муҳокама қилиб, қурилиш ва монтаж ишларини белгиланган муддатларда ҳамда юқори сифатда якунлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, масъулларга ишларни тизимли ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ топшириқлар берди. Эркин иқтисодий зонада амалга оширилаётган лойиҳалар ҳудуднинг саноат салоҳиятини янада ошириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X