TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #58965

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр3,100Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган5-мар.2026-05-03 03:39
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Миллатлараро дўстлик мустаҳкамланмоқда Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Олим Нарзуллаев Андижон вилоятида бўлиб, миллий маданий марказлар вилоят бўлимлари фаолиятини ўрганди. Андижон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да қирғиз, рус, уйғур, арман ва корейс миллий маданий марказлари Андижон вилояти бўлимлари фаоллари иштирокида ўтказилган учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат сабаб Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланганлиги, уларнинг тили, миллий анъана ва урф-одатларини сақлаш, ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. Бугунги кунда Андижон вилоятида бешта – рус, уйғур, қирғиз, корейс ҳамда арман миллий-маданий марказлар бўлимлари самарали фаолият юритмоқда. Турли миллат вакиллари яшайдиган Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Марҳамат туманлари ҳамда Андижон, Хонабод шаҳарлари, умуман, вилоятда “Ўзбекистон – умумий уйимиз”, “Биз бир оила фарзандимиз” шиорлари остида турли тадбирлар, дўстлик фестиваллари ўтказилиши анъанага айланган. Батафсил Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X