TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #59935

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр10,200Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган6-апр.2026-06-04 03:29
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Бугун Андижон халқаро майдонга айланди — вилоят 45 та хорижий давлат элчилари ҳамда халқаро ташкилотлар вакилларини қабул қилди. Айни дамда Андижон халқаро аэропортида нуфузли меҳмонлар тантанали руҳда, юқори савияда кутиб олинди. Бу ташриф нафақат расмий учрашув, балки Андижоннинг имкониятлари, салоҳияти ва очиқлиги намойишига айланмоқда. Ташриф давомида делегация аъзолари вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, замонавий саноат корхоналари, инновацион лойиҳалар ҳамда инфратузилма объектлари билан яқиндан танишадилар. Бу муҳим ташриф Андижоннинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, янги халқаро ҳамкорлик эшикларини очиш ва ишончли шерик сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X