TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #59936

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр6,890Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган6-апр.2026-06-04 05:09
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Айни дамда нуфузли меҳмонлар Олтинкўл тумани ҳудудида жойлашган Андижон мебель марказига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар. Замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ҳамда инновацион ёндашувлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мазкур марказ нафақат ҳудуд саноатининг муҳим қисми, балки экспорт салоҳиятига эга йирик лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Ташриф давомида элчиларга мебель ишлаб чиқариш жараёнлари, технологиялар ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Бу эса Андижоннинг ишлаб чиқариш салоҳиятини халқаро миқёсда намоён этишга хизмат қилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X