TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
← Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT POST

Post #60038

@andpress

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Көрүүлөр2,790Жазуунун көрүү саны
Жарыяланган9-апр.2026-09-04 07:58
Жазуунун мазмуну

Мазмун

Бўстон туманидаги “Сариқжўға” МФЙда бугун кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қизғин тус олган. Эски симёғочлар ўрнини замонавий, мустаҳкам бетон таянч устунлари эгаллаб, ҳудуд қиёфаси тобора янгиланиб бормоқда. Туманда мавжуд 4 та оғир тоифадаги маҳаллани ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган маблағлар бу ҳудудларда амалий натижаларга хизмат қилмоқда. Айни кунларда барча маҳаллаларда шундай ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Бу эса юртдошларимиз учун янада қулай ва фаровон ҳаёт шароитларини яратишга хизмат қилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X