Мазмун
Пахтаобод тумани Сой маҳалласи бугун изчил тараққиёт ва янгиланиш жараёнларини бошдан кечирмоқда. Маҳаллада ички кўчаларни асфальтлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилиб, аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилмоқда. Айни пайтда замонавий техника ва илғор технологиялар ёрдамида йўлларга сифатли асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Бу эса нафақат транспорт ҳаракатини енгиллаштириб, балки аҳолининг кундалик ҳаётида учраётган қатор ноқулайликларни бартараф этмоқда. Шу билан бирга, оғир тоифага кирган маҳаллаларда ҳам ишлар жадал суръатларда ташкил этилиб, ҳудудларни тубдан янгилаш ва инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай кенг кўламли ободонлаштириш ишлари маҳалланинг ташқи кўринишига кўрк бағишлаш билан бирга, уни янада яшаш учун қулай ва замонавий ҳудудга айлантирмоқда. Энг муҳими, бу ўзгаришлар аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга мустаҳкам замин яратаяпти. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X