TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Miverina amin'ny lisitry ny fantsona
BMB-NRC Agrologistics avatar

TGINSIGHT CHAT

BMB-NRC Agrologistics

@bmbnrc

Business and startups

BMB-NRC Agrologistics kompaniyasining rasmiy telegram sahifasi. Murojaat uchun: +998973295200

Mpandray388Mpandray ankehitriny
Lahatsoratra arahi-maso106Isan'ny lahatsoratra voasoratra
Fahatrarana vao haingana9,635Totalin'ny fijery vao haingana
Lahatsoratra vao haingana

Lahatsoratra vao haingana

Pejy 1 amin'ny 9 · 106 lahatsoratra

Navoaka -25 d

BMB NRC Agrologistics - тадбиркорлар учун “ягона дарча” асосидаги замонавий логистика маркази Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан “Жорий йилда амалга оширилган ишлар, тизимдаги ислоҳотлар ва янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди. Тадбир доирасида журналист ва блогерлар Ш. Рашидов туманида жойлашган BMB NRC Agrologistics корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Айниқса, корхонада божхона, фитосанитария, банк ва бошқа ҳужжатларнинг “ягона дарча” тамойили асосида тезкор ва шаффоф тарзда расмийлаштирилиши пресс-тур иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Дарҳақиқат, мазкур мажмуада тадбиркорлар экспорт-импорт жараёнлари билан боғлиқ барча масалаларни бир жойнинг ўзида ҳал қилиш имкониятига эга. Шунингдек, бу ерда замонавий логистика хизматлари билан бир қаторда тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, ошхона, меҳмонхона каби хизмат кўрсатиш тизими ҳам йўлга қўйилган. BMB NRC Agrologistics корхонасида бўлган журналист ва блогерлар BMB HOLDING тизимидаги ушбу замонавий агрологистика маркази ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорларга янада кенг имкониятлар яратиш ва ташқи савдо жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилаётгани ҳақидаги батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Манзил: Жиззах вилояти, Ш. Рашидов тумани, Эркин иқтисодий саноат зонасида. 📞 Батафсил маълумот учун: +998 95 780 22 99 +998 95 778 22 99

243 views

Navoaka 14 Mey

BMB-NRC AGROLOGISTICS - ЗАМОНАВИЙ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ВА ИШОНЧЛИ БОЖХОНА ОМБОРИ Бугунги глобал иқтисодиёт шароитида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун юкларни тезкор, хавфсиз ва қонуний тарзда расмийлаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шундай жараёнларда замонавий логистика ва профессионал божхона хизмати тадбиркорлар учун ишончли таянч бўлиб хизмат қилади. Шу маънода, BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонаси ўзининг замонавий ёндашуви, юқори малакали мутахассислари ва қулай инфратузилмаси билан мижозларга комплекс логистика ҳамда божхона хизматларини тақдим этиб келмоқда. Корхонада ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона расмийлаштируви жараёнлари амалдаги қонунчилик талаблари асосида тезкор ва сифатли ташкил этилган. Импорт, экспорт ва транзит юкларини расмийлаштиришда профессионал ёндашув йўлга қўйилган бўлиб, бу тадбиркорларга вақт ва харажатларни тежаш имконини беради. Айниқса, BMB-NRC AGROLOGISTICS таркибидаги замонавий божхона омбори мижозлар учун катта қулайлик яратмоқда. Омбор ҳудуди юкларни вақтинча сақлаш, саралаш, маркировка қилиш ва расмийлаштириш жараёнларини самарали ташкил этиш имконини беради. Шу билан бирга, омборда юклар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий назорат ва мониторинг тизимлари жорий қилинган. Корхонада божхона соҳасида рақамлаштириш ва электрон ҳужжат айланмаси имкониятларидан самарали фойдаланилаётгани хизматлар тезлиги ва шаффофлигини янада оширмоқда. Бу эса тадбиркорлар учун ортиқча қоғозбозлик ва вақт йўқотишларнинг олдини олишга хизмат қилади. BMB-NRC AGROLOGISTICS фаолияти мамлакатимизда ташқи савдо, транспорт ва логистика соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро савдо йўналишларида миллий логистика салоҳиятини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Корхона келгусида ҳам замонавий логистика ечимларини кенгайтириш, хизматлар сифатини янада ошириш ва мижозларга юқори даражада сервис кўрсатишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган. 📞 Батафсил маълумот учун: +998 95 780 22 99 +998 95 778 22 99

421 views

Navoaka 14 Mar

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ЭКСПОРТЁРЛАР! 🌍Бизнесингизни янада самарали ва қулай ташкил этишни истайсизми? Унда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида жойлашган BMB-NRC Agrologistics замонавий агрологистика мажмуаси хизматларидан фойдаланинг. 📦 Мажмуада экспортга мўлжалланган маҳсулотлар учун барча зарур шароитлар яратилган: ✔️ маҳсулотларни қабул қилиш ва саралаш; ✔️ қадоқлаш ва ўз брендингиз остида контейнерларга жойлаш; ✔️ белгиланган ҳароратда совитиш ва сифатли сақлаш; ✔️ божхона, декларация, банк ва фитосанитар ҳужжатларини “Ягона дарча” асосида расмийлаштириш; ✔️ импорт юклари учун 24/7 фаолият юритувчи божхона омбори; ✔️ юк машиналари учун хавфсиз TIR Parking хизмати. Шунингдек, мажмуа ҳудудида тадбиркорлар ва ҳайдовчилар учун барча қулайликларга эга хостел ва ошхона хизматлари ҳам мавжуд. Бир нечта хизматларимиздан фойдаланган мижозлар учун махсус чегирмалар тақдим этилади. 📞 Батафсил маълумот учун: +998 95 780 22 99 +998 95 778 22 99

872 views

Navoaka 7 Mar

💐Ҳурматли аёллар - азиз оналар, қадрли опа-сингиллар! Сизларни баҳор нафаси, меҳр-муҳаббат ва нафосат тимсоли бўлган 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий табриклаймиз. Аёл зоти ҳар доим меҳр, гўзаллик ва илҳом манбаи сифатида қадрланади. Бежизга аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашмайди. Чунки аёл бор жойда файз-барака, меҳр-оқибат ва ҳаётга бўлган умид янада мустаҳкам бўлади. Юртимиз тараққиёти, оилаларимиз тинчлиги ва жамиятимиз фаровонлигида аёлларимизнинг ақл-заковати ва меҳнатсеварлиги беқиёс аҳамиятга эга. Сизлар ҳаётимизга нур, оилаларимизга эса бахт ва барқарорлик бағишлайсиз. Қалбингиз доимо қувонч ва меҳрга тўлсин, чеҳрангиздан табассум аримасин. Ҳар бир кунингиз баҳор каби илиқ ва умидларга бой бўлсин. Сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, хонадонларингизга фаровонлик ва иш фаолиятингизда янги зафарлар тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин! 🙂Ҳурмат билан, BMB HOLDING жамоаси! Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

267 views

Navoaka 17 Feb

🇺🇿ФРАНЦИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ Жорий йилнинг 16 февраль куни Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Уалид Фук Жиззах вилоятига ташрифи давомида BMB HOLDING таркибига кирувчи BMB-NRC Agrologistics корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф чоғида корхонада жорий этилган замонавий агрологистика тизими, маҳсулотларни саралаш, сақлаш ва халқаро стандартлар асосида қадоқлаш жараёнлари тақдим этилди. Айниқса, халқаро талабларга жавоб берадиган лаборатория, сифат назорати ва экспорт олдидан сертификатлаш тизими меҳмон томонидан юқори баҳоланди. Таъкидланишича, бундай инфратузилма Европа бозорларига, жумладан Францияга экспорт салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутади. 👉🏻Батафсил 📞 Мурожаат учун: +998957802299 +998957782299 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: Telegram lInstagram l Facebook

776 views

Navoaka 31 Des

ҚАДРЛИ ЮРТДОШЛАР! BMB NRC AGROLOGISTICS жамоаси барчангизни кириб келаётган 2026 йил билан самимий табриклайди! Ушбу қутлуғ байрам оилангизга бахт, файз ва янги зафарлар олиб келсин! Янги йилда ҳаётингиздан қувонч, хонадонларингиздан хотиржамлик, дастурхонингиздан қут-барака аримасин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, яқин инсонларимиз эса соғ-омон бўлишсин. Янги йилда дилдаги орзуларингиз амалга ошиб, барча эзгу мақсадларингизга етишишингизни тилаймиз! Янги йилингиз муборак бўлсин! Ҳурмат билан, BMB NRC AGROLOGISTICS жамоаси

1,010 views

Navoaka 11 Des

🗣⏺🟦🟦 🇺🇿ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА ❗️"Ўзбекистон тадбиркори Нью-Йоркда. BMB HOLDING муваффақияти ҳақида эксклюзив интервью" ✨ Айни кунларда BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов хизмат сафари доирасида АҚШда бўлиб турибди. 🗽 Нью-Йорк шаҳрида таниқли ҳуқуқшунос, киноактёр ва ўзининг қизиқарли видеолари орқали ҳамюртларимиз меҳрини қозонган "Mr. Otabek TV" лойиҳаси муаллифи Отабек Маҳкамов ҳамда Ҳолдинг асосчиси Бекзод Маматқулов ўртасида самимий мулоқот ўтказилди. 📺 Лойиҳанинг тўлиқ шаклини "Mr. Otabek TV" Youtube саҳифасида қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=HV1ve4wD0RU

965 views

Navoaka 3 Des

BMB–NRC Agrologistics корхонаси ўз маҳсулотларини халқаро бозорларга етказиб, экспорт салоҳиятини мунтазам равишда ошириб бормоқда. Замонавий технологиялар, юқори стандартларга мос ишлаб чиқариш жараёни ва малакали мутахассислар жамоаси - бизнинг асосий кучимиз. Шунингдек, корхонада қуёш панеллари ўрнатилиб, қайта тикланувчи манбалардан самарали фойдаланилмоқда. Хар бир жараён аниқ режа асосида, хавфсизлик ва сифатни устувор қиймат жихатида сақлаган ҳолда амалга оширилади. Мақсадимиз - маҳаллий аграр секторида янги имкониятлар ва юқори самарадорлик яратиш. Видео орқали ижрочи директор Мансур Мусаев томонидан иш жараёнлари ва замонавий имкониятлар билан танишинг! +998957802299 +998957782299 Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг: Telegram lInstagram l Facebook

876 views

Navoaka 15 Nov

ИҚТИСОДИЁТДА "ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ" УЛУШИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА BMB-NRC Agrologistics корхонасида қуёшдан электр энергиясини олишга мўлжалланган моно-кристалл панеллари ўрнатилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг етакчи компанияларидан бири бўлган GREEN POWER BUSINESS TECHNOLOGY ҳамкорлигида ишга туширилмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётида “яшил энергия” улушини оширишга хизмат қиладиган ушбу амалий қадам нафақат экологик барқарорликни таъминлашга, балки корхона учун иқтисодий самарадорлик ва қўшимча даромад манбаи яратишига ҳам имкон яратади. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

984 views

Navoaka 1 Nov

🙂BMB HOLDING асосчиси Бекзод Маматқулов: "Биз авваллари харидорнинг қош-қовоғига қараб иш қилишга мажбур эдик". ✅“Mening yurtim” телеканали томонидан Ҳолдинг фаолиятига бағишланган махсус кўрсатувнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг! 👉🏻https://www.youtube.com/watch?v=wZTRtLL3_Ag&t=24s Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

994 views

BMB-NRC AGROLOGISTICS - “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА САРИ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ! Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари билан мамлакатимизда “яшил энергетика” ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, қуёш энергияси лойиҳаларини ривожлантириш, шунингдек экологик барқарор ривожланишни таъминлаш бугунги куннинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Шу йўналишда BMB HOLDING тизимида фаолият юритаётган BMB NRC AGROLOGISTICS қўшма корхонасида замонавий қуёш панелларидан доимий фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Ушбу ташаббус нафақат электр энергиясини тежаш ва экологик соф муҳит яратишга қаратилган, балки корхона ўз эҳтиёжлари учун зарур энергиядан даромад ҳам олиш имконига эга бўлади. Шу тарзда, BMB NRC AGROLOGISTICS нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, балки яшил энергетика орқали ҳам иқтисодий самарадорликка эришади. Корхона ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган электр энергиясини тўлиқ мустақил равишда таъминлайди. Ортиқча ишлаб чиқарилган энергия эса махсус тартибда давлат электр тармоқларига сотилади. Бу нафақат иқтисодий самарадорликни оширади, балки мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ва “яшил энергетика” тамойилларини амалда татбиқ этишга хизмат қилади. #BMBHolding#BMBNRCAgrologistics#ЯшилЭнергетика#Экология#Инновация#GreenEnergy#EcoFuture#Uzbekistan Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

977 views

Navoaka 25 Okt

🗣BMB MARKET - “MADE IN UZBEKISTAN” ФОРМАТИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ДЎКОНЛАР ТАРМОҒИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ! 🔝 Жорий йилнинг 25 октябрь куни BMB HOLDING тизимидаги янги лойиҳа - BMB Market савдо дўконлар тармоғининг дастлабки икки филиали ишга тушди. 🛍BMB Market - бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватловчи ва истеъмолчиларни Ҳолдинг корхоналари томонидан етиштирилган ва чуқур қайта ишланган табиий, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги ҳамда BMB Za'faron бренди остида ишлаб чиқарилган заъфарон маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган замонавий савдо майдонидир. 🔝 Дўконнинг асосий концепцияси “Даладан растагача” тамойили асосида қурилган бўлиб, маҳсулотларнинг катта қисми Ҳолдинг таркибидаги кластерларда етиштирилиб, саноат корхоналарида қайта ишланади. Қолган қисми эса, ишончли маҳаллий ҳамкорлар томонидан етказиб берилади. 🙂BMB Market тармоғи ягона бренд қиёфасига эга бўлса-да, ҳар бир филиал ўз жойлашуви ва аудиториясига мос индивидуал ёндашувга эгадир. Бу орқали турли аудиториялар учун қулайлик, сифат ва юқори рентабеллик таъминланади. 🔄 Мазкур тармоқнинг ҳар икки филиалда ҳам заъфарон дамламаси дегустацияси йўлга қўйилиб, мижозлар учун қулай ва самимий муҳит яратилган. 🔝 Шуни таъкидлаш лозимки, очилиш маросими доирасида ташкил этилган кўнгилочар тадбирлар ва маҳсулотлар дегустацияси биринчи мижозларда илиқ таассуротлар қолдирди. ✅BMB HOLDING томонидан “Made in Uzbekistan” бренди нуфузини янада ошириш ва яқин келажакда савдо тармоқларини бутун Республикамиз бўйлаб очиш режалаштирилган. 📍BMB Market — Яшнобод филиали: Яшнобод тумани, Авиасозлар 2 мавзеси, 60 уй. 📍 BMB Market — Хаст-Имом филиали: Хаст-Имом мажмуаси. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

1,250 views
123•••89
Teo alohaPejy 1 amin'ny 9Manaraka