Votoatiny lahatsoratra
BMB NRC Agrologistics - тадбиркорлар учун “ягона дарча” асосидаги замонавий логистика маркази Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан “Жорий йилда амалга оширилган ишлар, тизимдаги ислоҳотлар ва янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди. Тадбир доирасида журналист ва блогерлар Ш. Рашидов туманида жойлашган BMB NRC Agrologistics корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Айниқса, корхонада божхона, фитосанитария, банк ва бошқа ҳужжатларнинг “ягона дарча” тамойили асосида тезкор ва шаффоф тарзда расмийлаштирилиши пресс-тур иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Дарҳақиқат, мазкур мажмуада тадбиркорлар экспорт-импорт жараёнлари билан боғлиқ барча масалаларни бир жойнинг ўзида ҳал қилиш имкониятига эга. Шунингдек, бу ерда замонавий логистика хизматлари билан бир қаторда тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, ошхона, меҳмонхона каби хизмат кўрсатиш тизими ҳам йўлга қўйилган. BMB NRC Agrologistics корхонасида бўлган журналист ва блогерлар BMB HOLDING тизимидаги ушбу замонавий агрологистика маркази ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорларга янада кенг имкониятлар яратиш ва ташқи савдо жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилаётгани ҳақидаги батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Манзил: Жиззах вилояти, Ш. Рашидов тумани, Эркин иқтисодий саноат зонасида. 📞 Батафсил маълумот учун: +998 95 780 22 99 +998 95 778 22 99