@kreativ_reklamalar · Post #3683 · 16.06.2025 г., 08:59
“Asaxiy Books” очилганда стратегиямизнинг бешинчи муҳим қисми ўзбек адабиётида янги номлар кашф этиш, муҳим китобларни чиқариш эди. Лекин, айнан шу қисм осон кетмади. Жавлон Жовлиевнинг “Қўрқма” романи бу йўналишда ягона, лекин ўта муваффақиятли китоб бўлди. Китоб умумий ҳисобда 100 минг нусхадан ошди ва ҳали ҳам ўз ўқувчиларини топмоқда. “Қўрқма”дан бери ўзбек адабиётидан бошқа китоб чиқмади. Ўтган йили Халқ банки билан ҳамкорлик билвосита нашриёт ичида янгиликлар қилиш имконини очди. Натижада, ўзбек адабиёти редакциясини туздик. Ҳозирда янги асарлар ва ёзувчилар қидирмоқдамиз. Яхши хабарим, “Қўрқма”дан бери ўзбек адабиётидан илк китобимиз чиқди. Китоб муаллифи, 15 ёшли Диёра Муродхўжаева. Ёш қизимиз ўзи бошдан кечирмаган бўлса-да, аутизмга чалинган қизалоқ ҳақида жуда ажойиб асар ёзган. Илк маротаба ўқиганда қойил қолган эдим. Китобни Диёранинг илтимосига кўра ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида чиқардик. Китобни болалар ҳам, катталар ҳам ўқиши фойдали ва қизиқарли деб ўйлайман. “Asaxiy Books” жамоамизни бўлса яна бир катта қадам билан табриклайман. Китобни харид қилиш: https://asaxiy.uz/product/diyora-murodhodjaeva-hrupkaya-melodiya Бир томондан ўзбек адабиётидан янги қизиқарли китоб чиқарганимиздан хурсанд бўлсам, бошқа томондан муаллифнинг ёшлиши хурсанд қилади. #kitob @allaevuzb
Hashtags