@doctor_ziyod · Post #271 · 08.03.2023 г., 11:00
❓ БИОПСИЯ САРАТОННИ ЎСТИРАДИМИ? Йўқ! Бундай ҳавф мавжуд эмас ёки эҳтимоли жудаям паст. Ҳозирги пайтда биопсиянинг бундай асорати ҳеч бир ҳужжатда рўйҳатга олинмаган, демак унинг эҳтимоли статистик аҳамиятга эга эмас даражада. ❗️Биопсия қилмасликни эса ҳавфи жуда юқори. Чунки ўсимтани қандай ҳужайралардан иборат эканини билмас экансиз, уни тўғри даво йўлини ҳам танлаш қийин бўлади. Баъзи ўсимталар умуман даво талаб қилмайди. Лекин, ўйлаб кўринг, онколог у нимадан иборатлигини билмаса қандай йўл тутади? Албатта ҳар эҳтимолга қарши олиб ташлашни таклиф қилади. Керак бўлмаган жойда операцияга ётасиз. Иккинчи вариант - ўсимта ҳужайралари бир препаратга сезувчан, бошқасига эса турғун. Лекин биопсия ҳулосасини билмаган ва тўқима айнан қандайлигидан ҳабари йўқ шифокор сизга самарасиз дорини беради. Сиз уни қабул қиласиз ва вақт йўқотасиз. Бу ўтган даврда саратон операция қилиб бўлмайдиган босиқичгача ривожланишга улгуради. ☝️ Бундай вариантлар сероб ва кўпи сизнинг фойдангизга эмас. Шундай экан, қўрқувларга асосланган ҳабарларга ишонмай, шифокор айтганида биопсия қилдиринг. 🩺Doctor Ziyod | #oncology
Hashtags