@bahodir_schastlivchik · Post #1792 · 11.02.2025 г., 16:35
BMB Za'faron: Ўзбекистондаги биринчи USDA ORGANIC сертификатига эга заъфарон! Ўзбекистоннинг фахри, дунё бозорларидаги янги стандарт – BMB Za’faron энди USDA ORGANIC сертификати билан янада юқори чўққига чиқди! Европалик мутахассислар томонидан заъфарон плантацияларимиздаги ҳар бир жараён – экиш, етиштириш, агротехник тадбирлар, йиғим-терим, қайта ишлаш ва қадоқлаш – энг юқори экологик талабларга жавоб бериши исботланди. Энг мураккаб лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтган заъфаронимиз халқаро даражада экологик тозалиги ва сифатини кафолатлади! Бундан ташқари, АҚШнинг FDA (Food and Drug Administration) органи – дунёдаги энг нуфузли назорат муассасаларидан бири – BMB Za’faron маҳсулотларини Америка бозорига расман импорт қилишга рухсат берди! Бу нима дегани? ✅ 100% экологик тоза ва органик маҳсулот ✅ Дунё бозорларидаги ишонч ва эътироф ✅ Экспорт географиясининг кенгайиши BMB Holding – Ўзбекистон маҳсулотларини халқаро даражага олиб чиқишда ишончли қадамлар ташлашда давом этади! Биз билан бирга бўлинг – келажакни бирга қуринг! 🚀🌿#BMBZa'faron #USDAOrganic#MadeInUzbekistan @bahodir_schastlivchik