TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Python Заметки

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Најди сличен содржај

Изворен канал @pythonotes · Post #348 · 30 окт.

Пока команда разрабов Python понемногу наращивает скорость работы интерпретатора, новый язык программирования Mojo с заявкой на замену Python тихо пилит свои первые релизы. Уже сейчас прирост в CPU рассчётах в 10к раз! Можно скачать и сравнить скорость, или посмотреть что пишут другие. Как по мне, это выглядит как еще одна версия интерпретатора, хотя, это и не совсем так. Похоже на тот же cython - нативная поддержка дефолтного кода Python плюс свои фишки синтасиса сверху. Всё же надежда на прорывные технологии остаётся, Подождём, увидим... Забавно, что в минимальных требованиях 8Гб оперативки😧 #libs#offtop

Hashtags

Резултати

Пронајдени 1 слични објави

Пребарај: #mulk

当前筛选 #mulk清除筛选
КОРАКУЗОЛОГИЯ

@korakozolog · Post #11099 · 04.12.2025 г., 04:47

Бугунги бировнинг мулки (тандири) билан қилинган иш мамлакат учун мулк ҳуқуқи қанчалик муҳимлигини кўп ходимлар ҳали англамаётганини кўрсатади. Эсимда, янги конституцияга таклифлар йиғилганда, ман айнан шу мулк ва интеллектуал мулк ҳақидаги таклифларимни жўнатган эдим. Муҳими, янги конституцияда ҳақиқатдан ҳам мулк ҳуқуқи мустаҳкамланган. Ундан кейин снослар камайган, вазият яхшиланган, баъзи ҳолатларни айтмаса жараён суд орқали ўтмоқда. Бугунги ҳол ҳам ўша баъзи ҳолларга киради. Аслида, мулк ҳуқуқи — иқтисодиётнинг кўринмас "пойдевори" ҳисобланади. Унинг мамлакат учун аҳамиятини тушунган одам бу ҳуқуққа дахл қилмасликка ҳаракат қилади. Тасаввур қилинг: сиз йиллаб меҳнат қилиб, ҳашаматли боғ яратдингиз. Лекин кўнглингизда бир қўрқув бор: "Эртага кимдир келиб, бу боғни тортиб олиши мумкин". Бундай шароитда сиз яна дарахт эккан, меҳнат қилган бўлармидингиз? Йўқ. Сиз бор пулингизни яшириб, "қора кун"га сақлаб турардингиз. Мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги — айнан шу қўрқувни йўқ қиладиган ягона кучдир. Бу фақат завод қурадиган бойлар учун эмас, ҳар биримиз учун муҳим. Сизнинг уйингиз, машинангиз ёки телефонингиз — ҳеч ким (ҳатто давлат ҳам) асоссиз тортиб ололмайдиган, қатъий ҳимояланган мулкингиз бўлиши шарт. Агар мамлакатда "Бу менинг мулким ва у қонун ҳимоясида" деган 100% ишонч бўлмаса: - Тадбиркор катта пул тикиб, бизнесини кенгайтирмайди. - Чет эллик инвесторлар унақа жойдан қочишади. - Пуллар "ёстиқ тагида" ётади ёки чет элга оқиб кетади. - Узоқ муддатли режа ва лойиҳалар қилинмайди, бугун билан яшалади. Бугун уриб қол, эртага нима бўлади деган менталитет шаклланади. Натижада иш ўринлари яратилмайди, иқтисодиёт ўсмайди, қиймат яратилмайди. Дунё тарихи исботлаган ҳақиқат шу: қаерда мулк муқаддас ва дахлсиз бўлса, ўша ерда бойлик ва ривожланиш бўлади, одамлар узоқ муддатга каттароқ режа қилиб, каттароқ ишларни амалга оширишади. Акси бўлса, тадбиркор ҳам 5-10 йилдан кейин фойда олиб келадиган бизнесга пул тикмасдан, қишда шакар арзон бўлганда сотиб олиб, ёзда мураббо сезонда қиммат сотишни маъқул кўради. Бундан бўлса мамлакат ҳам, жамият ҳам ютқазади. Хусусий мулкка тажовуз қилиш — бу мамлакат келажагига болта уриш билан баробар. Шуни ҳокимлар, кучишлатар тизимлари, умуман катта ва кичик амалдорлар, судлар тушуниб етишлари жуда зарур. #iqtisodiyot#mulk#huquq