@ostonovminbari · Post #4032 · 24.12.2025 г., 13:21
Тарихда илк бор сунъий интеллект учувчисиз қолган самолётни қутқарди. «Garmin» нинг сунъий интеллектга асосланган тизими тарихда биринчи марта фавқулодда вазиятда самолётни мустақил равишда ерга қўндирди. АҚШда ҳавога кўтарилган кичик самолётда парвоз вақтида кучли депрессуризация (ҳаво босимининг кескин тушиб кетиши) юз беради. Оқибатда учувчи ҳушини йўқотади ва бошқарув пультусига йиқилади. Самолёт бошқарувсиз қолиб, шўнғишни бошлайди. Шу вазиятда йўловчи «Garmin Autoland» тизимини фаоллаштиради. Буёғига ҳаммасини сунъий интеллектнинг ўзи бажарган: Самолётни барқарорлаштирган; Энг яқин ва қулай аэропортни топган; Диспетчерлар билан мустақил алоқага чиқиб, вазиятни тушунтирган; Об-ҳаво, шамол ва ёқилғи миқдорини ҳисобга олган; Самолётни учиш йўлагига хавфсиз қўндирган ва двигателни ўчирган. Бу реал ҳаётдаги илк муваффақиятли «AI-пилот» операцияси сифатида тарихга кирди. Ажойиб даврда яшаяпмиз. #ai#garmin