@doctor_ziyod · Post #236 · 25.02.2023 г., 07:01
🍌ВИАГРА ТАРИХИ (потенцияни яхшиловчи препарат) 🔬Бу препарат тасодиф туфайли пайдо бўлган буюк иҳтиролардан. Иҳтиро учун ҳаттоки Нобел премияси берилган ва олимларга машҳурлик олиб келган. 🫀Препаратнинг яратувчилари сиденафил цитрати юрак мушакларига қон келишини оширади ва қон босимини пасайтиради деб тахмин қилишган. 😎 Лекин ҳозир биламизки, юрақда қон айланишига унинг таъсири жуда суст, лекин бошқа баъзи томирларга эса... Ва мана 35 йилдирки миллионлаб эркак ва аёлларни бахтли қилиб келяпти 👩❤️👨 🔸Эректил дисфункциянинг (импотенция) асосий сабаби - томирлардаги ўзгаришлар (томирлар дисфункцияси, атеросклероз) ҳисобланади. Носоғлом томирлар келаётган стимулларга жавобан етарлича кенгая олмайди ва жинсий аъзо қонга тўлиши, таранглашиши паст даражада бўлади. Виагра (силденафил) эса шу жараённи яхшилаб беради. 💊 Ҳозирда бу гуруҳ препаратларининг бир нечтаси мавжуд Силденафил (Виагра), Варденафил (Левитра), Тадалафил (Сиалис) ва Уденафил (Зидена). Улар таъсир вақти, ножуя таъсирлари ва бошқа кўрсаткичларда бир-биридан фарқ қилади. Манбаа: SexMedRev #urology Ўзингизда (жуфтингизда) бу препаратларни синаб кўрганмисиз? "Ҳа" десангиз, оловни босинг 🔥😎
Hashtags