@doctor_ziyod · Post #599 · 17.07.2023 г., 16:40
😔 Соч тўкилиши эмизикли аёлларни ҳавотирга солади. Бу нима учун юз беради ва давоси қандай? Ҳомиладорликни оҳирги 3 ойида эстроген гормони кўпайиб боради. Бу пайт ҳаттоки сочларингиз қалинлашиб ёқимли кўринишга олиб келади. Туғруқдан кейин эса эстроген кескин пасаяди ва шу сабабли ўсиш фазасида бўлган сочларни катта қисми қотиб қолади. Кейинчалик шу сочлар тўкила бошлайди. Бу жараён тўртинчи ойда чўққисига чиқади ва узоғи 6 ой давом этади. 👌 Яхши хабар шундаки, болангизни биринчи туғилган кунига сочларингиз ҳеч қандай давосиз ўзи тикланади. #dermatology
Hashtags