Стандартная библиотека asyncio это стандарт (начиная с Py3.4) для работы с асинхронным кодом. Но эта библиотека достаточно низкоуровневая, со своими проблемами, устаревшими подходами.
Чтобы исправить это, были созданы разные обертки и альтернативы с реализацией популярных инструментов и паттернов асинхронного программирования. Это такие библиотеки как:
- trio: улучшает корректность выполнения, не оставляя потерянных корутин при ошибках, то есть предлагает Structured Concurrency из коробки.
- curio: упрощение синтаксиса и читаемости кода, больше похоже на работу с потоками.
- anyio: универсальная обертка над asyncio или trio плюс множество вспомогательных инструментов.
anyio используется в FastAPI как основная библиотека для работы с асинхронным кодом и вызовом синхронного кода из асинхронного.
В общем, рекомендую почитать про возможности anyio, возможно вы более не будете использовать чистый asyncio в своих проектах)
Это совсем не значит что дефолтный asyncio плох, он тоже даёт достаточный для работы функционал и продолжает развиваться. Например, в версии 3.11 появились TaskGroup, с похожим на trio функционалом. Так что он тоже актуален, просто придется больше написать кода самостоятельно.
#libs#async
#uzlidep
“Креатив ёшлар кубоги” — ташаббус, тажриба ва илҳом майдони
🗣ЎзЛиДеП Тошкент вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда партия Паркент туман Кенгаши ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Креатив ёшлар кубоги” лойиҳаси доирасида навбатдаги амалий мулоқот учрашуви ташкил этилди.
🔍“Креатив ёшлар кубоги” лойиҳаси ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, жамоавий ишлаш маданиятини шакллантириш ҳамда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини оширишни мақсад қилади. Лойиҳа фақат мусобақавий формат билан чекланиб қолмай, амалий учрашувлар, ишлаб чиқариш объектларига ташрифлар ва муваффақиятли тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар орқали ёшларга реал бизнес муҳитини яқиндан кўрсатишга қаратилган.
🔍Лойиҳа доирасидаги иккинчи манзил сифатида Паркент туманида фаолият юритаётган креатив тадбиркор Ойбек Бахтиёров раҳбарлигидаги "Parkent Mebel Rivoj "МЧЖ танланди.
🔍Корхонада ташкил этилган учрашувда мебель ишлаб чиқариш соҳасида қўлланилаётган инновацион ёндашувлар, дизайн ва сифат стандартларини жорий этиш амалиёти, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллий хомашё ва ресурслардан самарали фойдаланиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали ички бозорни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔍Учрашув давомида корхона фаолиятида ёш мутахассисларни жалб этиш, уларни иш ўрни билан таъминлаш, касбий кўникмаларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Таъкидланганидек, бундай ишлаб чиқариш субъектлари ёшлар учун на фақат даромад манбаи, балки амалий тажриба мактаби вазифасини ҳам ўтайди.
🔍Ойбек Бахтиёровнинг тадбиркорлик фаолияти, бозор талабини ўрганиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги тажрибаси иштирокчи ёшлар учун илҳом манбаи бўлди. Савол-жавоблар давомида бизнесни йўлга қўйишдаги қийинчиликлар, рискларни бошқариш, жамоани шакллантириш ва барқарор ўсиш стратегиялари ҳақида амалий тавсиялар берилди.
🔍“Креатив ёшлар кубоги” лойиҳаси доирасидаги бундай учрашувлар ёшларнинг тадбиркорликка қизиқишини ошириш, уларни инновацион фикрлаш ва ташаббускорлик руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Ишлаб чиқариш объектларидаги амалий мулоқотлар эса ёшлар учун назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаб, уларнинг келгусида муваффақиятли тадбиркор ёки малакали мутахассис бўлиб шаклланишига мустаҳкам замин яратмоқда.
🔵FACEBOOK |🎬YOUTUBE | 🚀TELEGRAM | 📷INSTAGRAM
#uzlidep
👍 “Ўзбекистон – 2030” стратегияси глобал ўзгаришлар шароитида янада такомиллаштирилди ва Президент Фармони билан 2026–2030-йилларга мўлжалланган янгиланган таҳрири тасдиқланди.
⚡️ Асосий мақсадлар:
✔️реал шароитга мос, ўлчаш ва баҳолаш имкони мавжуд самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш;
✔️ўрта муддатли мақсадларни янги глобал чақириқларга мувофиқ янгилаш;
✔️стратегия ижроси мониторингини тўлиқ рақамлаштириш;
✔️соҳа, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича стратегик режалаштириш ҳужжатларининг “Ўзбекистон – 2030” билан уйғунлаштириш.
❗️Стратегия ижроси барча масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари учун энг устувор вазифа этиб белгиланди.
🔍“Ўзбекистон – 2030” стратегияси амалга оширилиши устидан назорат ва мониторинг қуйидаги тартибда амалга оширилади:
🟢Республика комиссияси мувофиқлаштиради;
🟢Адлия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва чора-тадбирлар дастурларининг ўз вақтида ҳамда сифатли ишлаб чиқилишини назорат қилади;
🟢Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Юксалиш” ҳаракати билан биргаликда мониторинг юритади;
🟢Вазирлар Маҳкамаси ҳар ой танқидий кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўяди;
🟢ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Республика комиссиясига ахборот киритиб борилади;
🟢Ҳукумат ҳар ярим йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Ўзбекистон – 2030” стратегияси амалга оширилиши юзасидан ҳисобот тақдим қилади.
➡️Самарадорлик кўрсаткичлари 3 тоифада баҳоланиб, мониторинг жараёни Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг Рақамли платформаси орқали амалга оширилади. Ҳисоб палатаси ҳар йил якуни билан стратегия ижросини аудитдан ўтказади ҳамда натижалари бўйича ахборот ва таклифлар киритиб боради.
✅Мазкур Фармон “мақсад – ҳаракат – натижа” тамойилига асосланган мутлақо янги стратегик бошқарув тизимини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
🔵FACEBOOK |🎬YOUTUBE | 🚀TELEGRAM | 📷INSTAGRAM
#uzlidep
“2-Гулобод” сайлов округида сайловолди учрашуви ўтказилди
🇺🇿Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўрни учун “2-Гулобод” сайлов округидан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод — Норқобилов Баҳром Тўраевич гулободлик сайловчилар билан очиқ мулоқот шаклидаги сайловолди учрашувини ўтказди.
🇺🇿Тадбирда ЎзЛиДеП Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, номзоднинг ишончли вакили — Оҳангарон туман Фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси раиси Ғофуржон Хусенов ҳамда маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
🔍Учрашувни очиб берган Тўлқинжон Файзиев ЎзЛиДеПнинг дастурий мақсад ва вазифаларига тўхталиб, партия аҳоли фаровонлигини таъминлаш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларни комплекс ривожлантириш ҳамда очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини устувор деб билишини таъкидлади.
— Бугунги сайлов — бу нафақат бир депутатни сайлаш, балки ҳудуд тараққиёти учун масъул, ташаббускор ва фаол вакилни танлашдир. Депутат, энг аввало, халқ ишончини оқлайдиган, муаммоларни кўтариб чиқадиган ва ечим топишда қатъият кўрсата оладиган шахс бўлиши лозим, — деди вилоят Кенгаши раиси.
🔍Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани модернизация қилиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилиб, номзодга ишонч билдирилди.
🔍Номзоднинг ишончли вакили Ғофуржон Хусенов Баҳром Норқобиловнинг меҳнат фаолияти ва жамоатчилик билан ишлаш тажрибасига алоҳида тўхталди.
— Баҳромжон Норқобилов ўзининг амалий фаолияти, одамлар дардига бефарқ эмаслиги, мурожаатлар билан ишлаш тажрибаси билан танилган. У кишининг депутат сифатида фаолият юритиши ҳудуд манфаатларига хизмат қилади, деб ишонамиз, — деди у.
🔍Учрашув давомида ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастури жамоатчиликка батафсил таништирилди. Дастурда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни тизимли ва манзилли ҳал этишга қаратилган устувор вазифалар алоҳида белгилаб берилгани таъкидланди.
🔍Норқобилов Баҳром Тўраевич ўз нутқида, сайловчилар ишонч билдирган тақдирда, маҳалладаги долзарб масалаларни Халқ депутатлари туман Кенгаши муҳокамаларига олиб чиқиш, улар юзасидан аниқ ва амалий қарорлар қабул қилинишига эришишни асосий мақсадларидан бири сифатида қайд этди.
🔍У, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ўрганиш, қонунчилик доирасида уларга ижобий ва барқарор ечим топишда фаол иштирок этишини билдирди.
🔍Учрашув жонли савол-жавоблар руҳида ўтди. Сайловчилар томонидан маҳалладаги йўллар ҳолати, коммунал хизматлар сифати, инфратузилмани янада ривожлантириш, аҳолига қулай шароитлар яратиш борасида таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
🔍Номзод ҳар бир масала юзасидан ўз муносабатини билдириб, уларни атрофлича ўрганиш, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда қонун доирасида аниқ натижаларга эришиш учун саъй-ҳаракатлар олиб боришини маълум қилди.
🔍Учрашув якунида сайловчилар партия дастури ва номзоднинг ташаббусларига қизиқиш билдириб, очиқ ва конструктив мулоқот учун миннатдорлик изҳор этишди.
🔵FACEBOOK |🎬YOUTUBE | 🚀TELEGRAM | 📷INSTAGRAM
#uzlidep
PARTIYA RAHBAR-XODIMLARINING SIYOSIY VA PROFESSIONAL MALAKASI OSHIRILDI
😎 O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi tomonidan rahbar va mas’ul xodimlarning siyosiy va kasbiy mahoratini yuksaltirish, ularning amaliy ko‘nikmalarini mustahkamlash borasida tizimli ishlar olib borilmoqda.
😎Ana shunday sa’y-harakatlarning navbatdagisi sifatida joriy haftada Toshkent viloyatidagi O‘zLiDeP hududiy va mahalliy Kengashlarida faoliyat yuritayotgan rahbar-xodimlar uchun maxsus o‘quv tashkil etildi.
🔍Nurafshon shahridagi Yoshlar markazida bo‘lib o‘tgan o‘quvda O‘zLiDeP Amaliy loyihalar va siyosiy ta’lim markazi rahbari Nasimjon Alimov, partiyaning Toshkent viloyat Kengashi raisi To‘lqinjon Fayziyev, hududiy va mahalliy Kengashlar rahbar-xodimlari hamda ommaviy axborot vositalari vakillari faol ishtirok etishdi.
🔍Tadbir doirasida ishtirokchilarga partiyaning ta’sirini kuchaytirish, aholi o‘rtasidagi nufuzini yanada mustahkamlash, joylardagi BPTlar bilan samarali hamkorlikni yo‘lga qo‘yish bo‘yicha amaliy tavsiyalar berildi.
🔍 Xususan, “O‘zLiDePning ustun mavqeini yanada mustahkamlash va partiyaga yangi a’zolarni jalb qilish”, “Internet va ijtimoiy tarmoqlardan samarali foydalanish orqali partiya faoliyatini keng yoritish”, “Aholining dolzarb muammolarini deputatlik guruhlari orqali hal etish” kabi yo‘nalishlarda nazariy va amaliy mashg‘ulotlar o‘tkazildi.
🔍Shuningdek, tadbirda tadbirkorlarning muammolarini hal etish, ularning murojaatlariga tezkorlik bilan javob qaytarish mexanizmlarini takomillashtirish masalalari ham muhokama qilindi. Partiya Ustavi talablarini ta’minlash, ijro intizomini kuchaytirish hamda rahbar-xodimlarning siyosiy salohiyatini yanada oshirishga alohida e’tibor qaratildi.
😎 Mazkur o‘quv rahbar-xodimlar uchun o‘zaro tajriba almashish, partiyaning ustuvor vazifalarini aniq anglash va amalga oshirishda yangi yondashuvlarni shakllantirishda muhim ahamiyat kasb etdi.
🖥FACEBOOK |YOUTUBE | TELEGRAM | INSTAGRAM
#uzlidep
😎"1161" - korrupsion holatlarni aniqlashga xizmat qilmoqda
🔍 "Maishiy korrupsion holatlarni oldini olish maqsadida Bosh prokuraturada telegram bot yaratildi, qisqa 11 61 raqamli tunu-kun ishlaydigan call markazi yo‘lga qo‘yildi. 2025 yilning 10 martdan shu kunga qadar 285 ta murojaat kelib tushgan. Shundan 118 tasi korrupsiyaga oid jinoyatlar haqida xabar berildi", deydi bosh prokuratura vakili.
🖥FACEBOOK |YOUTUBE | TELEGRAM | INSTAGRAM
#UzLiDep
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган партиялар билан танишинг!
🔹ЎзЛиДеП иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг мулки ва турар-жой дахлсизлигини таъминлаш, жарималарни камайтириш, эркин яшаш учун шароитларни яхшилаш, қонун устуворлиги, шахс ҳаёти дахлсизлиги ва эркинлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоясини самарали ташкил этишни ўз олдига мақсад қилган.
🎥 Батафсил видеода!
➡️Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти томонидан Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси”да партия сайловолди дастури тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.
📣 Тадбир давомида фуқароларга ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар флайер, буклет ва тарқатма материал шаклига келтирилиб тарқатилди. Кенг жамоатчилик вакилларига 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партия сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳақида лўнда, халқона тилда тушунчалар берилди.
✔️ Таъкидлаш лозимки, партия томонидан сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар сайловчиларда, айниқса ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Бўлиб ўтган тарғибот тадбири давомида сайловчилар ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлашга чақирилди.
#uzlidep#saylov2024
🖥Расмий саҳифаларимизга уланинг
Партиямизнинг янги сайловолди дастурида ҳар бир маҳаллада ёшлар учун мустақил ривожланиш марказлари ташкил этилиши ёшлар салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришга хизмат қилади.
• Дилноза Каттаханова
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши аъзоси
#uzlidep#saylov2024
🖥Расмий саҳифаларимизга уланинг
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди
👉Батафсил
Шу йил 27 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаш аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.
Сиёсий Кенгаш аъзолари масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, O'zLiDePнинг бўлажак сайловда фаол қатнашиши лозимлиги тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.
___
Состоялось XVII заседание Политического совета УзЛиДеП
👉Подробно
27 июля текущего года состоялось XVII заседание Политического совета Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана. В нем приняли участие члены Политического совета, территориальных партийных организаций, представители депутатских групп в местных кенгашах, активисты партии.
Члены Политического совета, полностью осознавая свою ответственность, единогласно приняли решение о необходимости активного участия УзЛиДеП в предстоящих выборах.
#uzlidep#majlis
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
#uzlidep
#deputat_hududda
Сайловчилар билан учрашув – аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг самарали механизми
🇺🇿 Бугунги кунда давлат бошқаруви тизимида очиқлик, халқ билан мулоқот ва аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш тамойиллари устувор аҳамият касб этмоқда. Бу борада Халқ депутатлари ҳудудий Кенгашлари депутатларининг ўз сайлов округларидаги маҳаллаларга чиқиб, сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказиши, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиши муҳим аҳамият касб этади.
🇺🇿 Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати Тўлқинжон Файзиевнинг Зангиота туманидаги “Обод турмуш” маҳалла фуқаролар йиғинида туман аҳолиси вакиллари ҳамда фаоллар билан ташкил этган навбатдаги учрашуви аҳолининг муаммоларини тўғридан-тўғри ўрганиш ва уларга тезкор ечим топиш мақсадида ташкил этилди.
🔍Унда Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати, ЎзФА Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлари доктори, профессор Муроджон Турғунов, фаоллари, нуронийлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
🔵FACEBOOK |🎬YOUTUBE | 🚀TELEGRAM | 📷INSTAGRAM
#uzlidep#saylov2024
✅Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларнинг Зангиота туманидаги маданият саройида ўтказилган навбатдаги сайловчилар билан учрашуви ўтказилди.
📣Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Web-sayt | Telegram | Facebook | You Tube