TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Migration.uz | Хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Migration.uz | Хабарлар

@migration_TMMA

News and media

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал Савол ва қўшимча фикрлар учун: 📨: @info_2332400

Дагагчид298Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд380Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ5,189Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

18/32 хуудас · 380 нийтлэл

Нийтэлсэн 2-р сарын 17

🇬🇧 2024 йилда Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

384 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 16

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхона лари рўйхати

338 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 16

🇰🇷Корея Республикасида ноқонуний бўлиб турган юртдошларимиз диққатига! #Корея Республикасида ноқонуний (#нолегал) бўлиб турган юртдошларимиз 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетиши мумкин. Бунинг учун чиқиб кетишдан 3 иш куни олдин Иммиграция хизматига бориб, кетиш тўғрисида ихтиёрий ариза тўлдириш, паспорт ва авиачипта тақдим этиш зарур. Иммиграция хизмати берадиган тасдиқнома билан ватанга муаммосиз қайтиб келиши мумкун. Иммиграция хизмати маълум қилишича, ноқонуний бўлиб турган фуқаро ушбу имкониятдан фойдаланиб ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, #депортация қилинмайди ва келгусида #Корея Республикасига қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади. ❗️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги юртдошларимизни Корея Республикаси миграция қонунларини бузмасликка ва #нолегал ҳолатга ўтмасликка чақиради. 👉Манба ☎️ 070-4252-2772, 062-962-02-01 @migration_TMMA

243 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 16

🇱🇹 #Литва'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! 👉🏻 3000 га яқин бўш ўрни:

254 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 15

🇩🇪Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига #Германия'нинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқаролар хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, тиббиёт ва қурилиш соҳаларига ишга таклиф этилади! Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумот олиб,…

298 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 14

🇬🇧2024 йилда Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! #Англия'да мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги номзодлар 17 февраль соат 9:00 дан 18:00 гача «Labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиши мумкин. ❗️Номзодлар учун муҳим маълумотлар: 📍18 ёшдан 45 ёшгача бўлиш. 📍 2024 йил июнь-декабрь ойларида ишга жойлаштириш режалаштирилган. 📍 Рўйхатдан ўтишда @gmail.cом билан якунланувчи электрон почта ва +998 билан бошланувчи халқаро телефон коди билан рақамларини кўрсатиш, хорижга чиқиш паспорти бўлиши ва барча маълумотлар ушбу паспортдагидек лотин ҳарфларида киритлиши шарт (акс ҳолда номзод кейинги босқичга қўйилмайди). ☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 ёки 1282 қисқа рақами @migration_TMMA

980 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 13

#Корея Республикаси #E_9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади: 📍Ишлаб чиқариш соҳасида 22 минг 248 та 📍Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 минг 858 та 📍Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 минг 403 та (асосан аёллар учун) 📍Қурилиш соҳасида 2 минг 898 та

833 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 13

🇱🇹#Литва'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! 👉🏻3000 га яқин бўш ўрни: пайвандчи, омборхонада юк ортувчи, тикувчи, юк автомобили ҳайдовчиси, омборхона ишчиси, қурувчи Номзодлар учун талаблар: 💢21-55 ёш; 💢рус тилида эркин мулоқот қилиш; 💢пайвандчилик сертификати; 💢ишлаб чиқариш чизмаларини тушуниш ва ишлаш; 💢қурилиш объектларида ишлаш; 💢логистик омборхонада буюртма қабул қилиш; 💢юк ортиш (автокара) тажрибаси; 💢аёллар кийимини тикиш; 💢тикувчилик соҳасида 1 йиллик тажриба; 💢судланмаган; 💢хорижга чиқиш тақиқланмаган; 💢жисмонан ва руҳан соғлом; 💢зарарли одатлардан ҳоли. 💶Иш ҳақи: 700 € дан 1600 € гача. Иш берувчи ҳисобидан: ётоқхона ва транспорт Фуқаро ҳисобидан: Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 10 баравари, виза тўлови. 👉Рўйхатдан ўтиш (пайвандчилик, номзодлар 100 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади) 👉Рўйхатдан ўтиш (омборхона ишчиси ва юк ортиш (автокара), номзодлар 600 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади) 👉Рўйхатдан ўтиш (тикувчилик, номзодлар 100 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади) 👉Рўйхатдан ўтиш (юк автомобили ҳайдовчиси, номзодлар 5000 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади) 👉Рўйхатдан ўтиш (қурувчи, номзодлар 600 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади) ☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами @migration_TMMA

452 views

Hashtags

Нийтэлсэн 2-р сарын 10

Мазкур 27 нафар фуқароларнинг номзоди #Англия иш берувчи томонидан қўшимча равишда маъқулланди. Ушбу фуқаролар шартнома тузиши лозим

309 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 10

Фуқаролар #Туркия'даги меҳмонхона ишларига таклиф этилади! Иш тури: ошхона ишлари Имкониятлар: ✔️иш ҳақи 18000 Туркия лираси (580 доллар, солиқлар тўлангандан кейин) ойлик маош турк лирасида тўланади; ✔️иш вақти: 8 соатдан 6 кун; ✔️консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан. Талаблар: 🔹18 ёшдан 45 ёшгача; 🔹тажрибага эга бўлиш; 🔹чет тиллари талаб этилмайди; 🔹судланмаганлик; 🔹Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги. 👉Рўйхатдан ўтиш Эслатма: Номзодлар сони 300 нафарга етганда рўйхатдан ўтиш тўхтатилади. @migration_TMMA

385 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 10

#муҳим_тавсия Чет эл (айниқса ривожланган давлатлар)га ишга кетган юртдошларимиз нима учун узоқ йиллар давомида (виза муддати тугагандан кейин, ноқонуний қолиб бўлса ҳам) ишлашга мажбур бўлмоқда? @migration_TMMA

330 views

Нийтэлсэн 2-р сарын 9

🇬🇧 #Англия'да мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 16 январь куни рўйхатдан ўтган фуқаролар учун 22-27 январь кунлари иш берувчи вакиллари иштирокида танловлар ўтказилиши режалаштирилган. Батафсил маълумот @migration_TMMA

383 views
12•••10•••1617181920•••303132