TGINSIGHT CHAT
Migration.uz | Хабарлар
@migration_TMMA
News and mediaТашқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал Савол ва қўшимча фикрлар учун: 📨: @info_2332400
Сүүлийн нийтлэлүүд
30/32 хуудас · 380 нийтлэл
Нийтэлсэн 12-р сарын 29
#Савол: Хориждан ускуна олиб киришда қанақа имтиёзлар бор? Батафсил маълумот @migrant_tadbirkor
Hashtags
Нийтэлсэн 12-р сарын 29
Эълон! Корея Республикасида узоқ муддат мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган, Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган фуқароларимиз учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан онлайн семинар ташкил этилмоқда. Учрашувда Ўзбекистонда тадбиркорлик…
Нийтэлсэн 12-р сарын 27
2023 йил 1 январдан бошлаб қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) 15 фоиздан 12 фоизга туширилади @migrant_tadbirkor
Нийтэлсэн 12-р сарын 19
Ўзбекистонда «Агросубсидия» тизими орқали субсидия ажратиш йўлга қўйилади Бунда субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади Батафсил — bugun.uz/182180 @migrant_tadbirkor
Нийтэлсэн 12-р сарын 13
Эслатма сифатида! 1️⃣ Хорижда ишлаб юрган меҳнат мигрантларининг тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, уларга Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаши ва ривожлантириши учун амалий ёрдам бериш мақсадида доимий ишловчи республика Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган. 2️⃣ Ишчи гуруҳ таркибига банк, солиқ, божхона, меҳнат органлари, шунингдек, Инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга кўмаклашувчи иқтисодий соҳа масъуллари киритилган. 3️⃣ Ишчи гуруҳига ўзингизни қизиқтирган масалалар бўйича ушбу телеграм каналдаги маҳсус майдонча орқали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин. 4️⃣ Сизга, мурожаатингиз юзасидан тегишли тартибда жавоб берилиши кафолатланади.
Нийтэлсэн 12-р сарын 9
Эълон! Корея Республикасида узоқ муддат мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган, Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган фуқароларимиз учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан онлайн семинар ташкил этилмоқда. Учрашувда Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашувчи органларнинг (банк, солиқ, божхона, тадбиркорлик жамғармалари, савдо-саноат палатаси, давлат активларини бошқариш агентлиги) мутасадди вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. Агар сизда ўз бизнесингизни очиш ёки ривожлантириш истаги бўлса, 2022 йил 9 декабр (Жума) куни Корея вақти билан соат 15:00 да (Тошкент вақти билан 11:00 да) ZOOM платформаси орқали мазкур онлайн семинарда қатнашишинг! Семинар давомида ўзингизни қизиқтирган саволларга соха мутахассисларидан тегишли жавобларни олишингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали онлайн учрашувда иштирок этиш имкониятига эгасиз: ZOOM LINK Идентификатор конференции: 837 5687 7871 Код доступа: 1111
Нийтэлсэн 12-р сарын 2
#агро_маслаҳат_канали Қишлоқ хўжалиги (боғдорчилик, деҳқончилик ва иссиқхона) йўналишида тадбиркорлик қилмоқчи бўлганлар учун агро маслаҳат канали. Канал номи @agro_hayot @migrant_tadbirkor
Hashtags
Нийтэлсэн 12-р сарын 2
#БИЛАСИЗМИ Тадбиркорларга 2023 йилдан бошлаб лицензиясиз ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмасдан ўз фаолиятларини амалга оширишларига рухсат берилади. Бу ҳақида Президент томонидан имзоланган тегишли фармонда назарда тутилган. @migrant_tadbirkor
Hashtags
Нийтэлсэн 11-р сарын 16
#Биласизми ❗️Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади 💰 Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар ажратилади: 🔸енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача) миқдорида; 🔸суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида; 🔸уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача(900 минг сўмгача) миқдорида; 🔸ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача(3 млн сўмгача) миқдорида; 🔸“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида; 🔸“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача(3 млн сўмгача) миқдорида; 🔸2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган(600 минг сўмгача) миқдорда бир марталик; 🔸тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача; 🔸тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун – БҲМнинг 10 бараваригача(3 млн сўмгача) миқдорида; 🔸ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун – аъзолик бадали миқдорида; 🔸аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун – сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик; 🔸“уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан (600 минг сўмдан) кам бўлмаган миқдорда; 🔸шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари (7,5 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади. @migrant_tadbirkor
Hashtags
Нийтэлсэн 11-р сарын 15
🗣 Ҳурматли тадбиркорлар! 🔴 Туркиядаги энг йирик тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни ҳамда халқаро миқёсдаги форумда иштирок этиб, энг маҳоратли бизнес тренерлардан бизнес кўникмаларига эга бўлишни хоҳлайсизми? 💠 Ушбу имкониятни сизга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси тақдим этади. 12–17-декабрь кунлари Истанбул шаҳрида Туркиянинг “Gench MUSIAD” ташкилоти билан ҳамкорликда кенг миқёсли “Ўзбекистон–Туркия бизнес форуми” ўтказилади. Жараён давомида туркиялик тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот қилиш (Б2Б), нетворкинг, бизнес тренингларда қатнашиш, шунингдек, ҳамкорлик битимларини тузиш бўйича музокаралар ташкил этиш режалаштирилган. ☎️ Батафсил маълумот учун тел: +99899-520-0-520 @migrant_tadbirkor
Нийтэлсэн 11-р сарын 15
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Айрим тадбиркорларга лицензиясиз шуғулланишга рухсат берилади 🔰Фармонга мувофиқ,2023 йил 1 январдан электрон тижорат, транспорт ва логистика, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорларнинг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича “Тартибга солиш қумдони”махсус ҳуқуқий режими жорий этилади. ☑️2023 йил 1 январдан: 🔹 Махсус ҳуқуқий режим доирасида тадбиркорларга қуйидагиларга рухсат этилади: ▫️янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш фаолиятини чекланган доирада тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатларига амал қилмаслик; ▫️лицензиясиз ва рухсат бериш ҳужжатисиз фаолиятни амалга ошириш; 🔹Махсус ҳуқуқий режим ваколатли орган ва ташаббускор ўртасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида тузиладиган келишувга асосан жорий этилади; 🔹Махсус ҳуқуқий режим якунлари бўйича ваколатли орган томонидан 1 ойда: ▫️синовдан ўтказилган маҳсулот ва хизматларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади; ▫️маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 🗓 Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 январгача “Махсус ҳуқуқий режим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 🏢 Адлия вазирлиги Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрининг оператори ҳисобланади. ✅ Ягона реестр қуйидаги босқичларда шакллантирилади: ▫️биринчи босқичда (2023 йил)– қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, таълим ва транспорт соҳаларидаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади; ▫️иккинчи босқичда (2024–2025 йиллар) – барча соҳалардаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади; ▫️Ягона реестр 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади. @migrant_tadbirkor
Hashtags
Нийтэлсэн 10-р сарын 28
Хориждан нақд валюта олиб келишда пул ўтказмалари 2,2 баробарга ўсгани меҳнат мигрантларининг ўтказмаларига боғлиқ 📍https://uza.uz/posts/419977 🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube