Kontenut tal-post
Òqishga kira olmaganlarga yana bir yaxsbi taklif ✍ Индонезия ва Ўзбекистон университетлари дипломларига эга бўлишнинг ягона йўли Индонезия Таълим университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида қўшма таълим дастурини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Шартномага асосан, бакалавр йўналишлари бўйича 2+2, Магистратура мутахассисликлари бўйича 1+1 таълим олиш тизими асосида ўқитилади. Индонезия Таълим университети таълим йўналишлари маҳаллий ҳамда Германиянинг AQAS (Agency for Quality Assessment) томонидан аккредитация қилинган. Индонезия Таълим университети QS World University of Ranking by Subject нинг Топ-300 таликдан ўрин олган бўлса, Тошкент давлат иқтисодиёт университети THE Impact Ranking) рўйхатида қайд этилган. Мазкур қўшма таълим дастурига 2021-2022 ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича қабул эълон қилинади: Бакалавриат: 1. Бухгалтерия ҳисоби а. Маркетинг б. Иқтисодиёт в. Молия 2. Менежмент а. Инсон ресурсларини бошқариш (HRM) б. Маркетинг в. Менежмент Магистратура: 1. Иқтисодиёт а. Маркетинг б. Молия 2. Менежмент а. Инсон ресурсларини бошқариш б. Маркетинг в. Менежмент Ўқитиш шакли кундузги, ўқиш учун шартнома миқдори (Бакалавр ва Магистратура учун бир хил микдорда) $1.500 АҚШ доллари. Хорижий талабалар ётоқхона билан таъминланади. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар икки университетнинг олий маълумот ва малака дипломига эга бўладилар: 1. Индонезия Таьлим университети дипломи; 2. Тошкент давлат иқтисодиет университети дипломи; Керакли ҳужжатлар: - ректор номига ёзилган ариза; - паспорт нусхаси; - ўрта ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги ҳужжат (сертификат, диплом); - Расм 3*4, 6 дона. Ҳужжатлар электрон шаклда ушбу электрон манзилга юборилиши керак 👉👇 [email protected] Ҳужжат топшириш: 2021 йил 20 сентябрга қадар. Кириш имтиҳонлари: 2021 йил 25 сентябрда. Ўқув йилининг бошланиши: 2021 йил 1 октябрдан. Таянч докторонтура: Иқтисодиёт Менежмент Бизнинг манзил: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ислом Каримов кўчаси, 49 уй. Тошкент, Ўзбекистон Телефон: +998712392920 / +998909310900 / +998990618800 www.tsue.uz/en www.u3.tsue.uz/