Kontenut tal-post
Пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорларда белгилаш мақсадида 2022 йил 1 майдан бошлаб: зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм; иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 500 000 сўм; боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм этиб белгиланиб ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 185 000 сўмдан қўшилди; боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 500 000 сўм этиб белгиланган ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланмоқда. @nafaqa_uz