TGINSIGHT CHAT
Nafaqa.uz
@nafaqa_uz
LawPensiya, nafaqa hamda moddiy yordamga oid dolzarb ma‘lumot va fikrlar. Mutaxassis blogi. Murojaat uchun @nafaqa_bot
Postijiet reċenti
Paġna 1 minn 4 · 38 postijiet
Ippubblikat Mej 1
Май ойи пенсия пули қачон тўланади? ❗️Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 майгача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 4-27 май санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган. @nafaqa_uz
Ippubblikat Jan 4
https://lex.uz/docs/-6236060
Ippubblikat Diċ 7
Ўзбекистонда пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига кўра пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза бериш имконияти яратилди. Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди. Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди. 1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин. 2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади. Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин: https://my.gov.uz/oz/service/957 @nafaqa_uz
Ippubblikat Diċ 1
1 декабрдан «Суюнчи пули» миқдори ошиб, 738 150 сўмга етади, чунки бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. Президент фармони билан жорий йил 1 декабрь кунидан мамлакатда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Бунда «суюнчи» пули миқдори ҳам 738 150 сўмга етади. @nafaqa_uz
Ippubblikat Nov 21
❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими йўлга қўйилади Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди . 🖊Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб: ✅фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади. ✅«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади. @nafaqa_uz
Ippubblikat Nov 17
Ўзбекистон Республикасида 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади 7% га оширилмоқда, яъни: - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм; - ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм; - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда. Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади. @nafaqa_uz
Ippubblikat Nov 15
Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими йўлга қўйилади Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб: фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади. “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан “Ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, мазкур қарор билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш мезонларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: 2023 йил декабрь ойидан бошлаб: болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг “Ягона реестр” АТ ёрдамида ҳар ойда оиланинг иқтисодий ҳолати автоматик равишда мониторинг қилинади ҳамда оиланинг иқтисодий ҳолати яхшиланган (иккинчи кўчмас мулк ёки нотурар жой, янги автотранспорт харид қилган ёки юқори иш ҳақи олишни бошлаган) бўлса, нафақа тўлови тўхтатилади. @nafaqa_uz
Ippubblikat Set 13
Энди пенсионерларга пенсия ва нафақа тўловлари ой бошидаги саналар дам олиш кунлари ёки байрам кунларига тўғри келиб қолса ҳам тўлаб берилади @nafaqa_uz
Ippubblikat Set 13
Ippubblikat Aww 28
Эълон !!! Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 1 сентябрь – жума ҳамда 2-3 сентябрь шанба ва якшанба дам олиш кунига тўғри келмоқда. Шу сабабли пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади. Нақд пул шаклида пенсия ва нафақа олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябрь кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади. @nafaqa_uz
Ippubblikat Lul 30
⚡️Пенсия ва нафақа миқдорлари оширилди. “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–120-сон, 28.07.2023 й.) қабул қилинди Фармонга кўра, 2023 йил 1 августдан: ❗️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм; ❗️ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 568 000 сўм; ❗️ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм; ❗️ боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм этиб белгиланади; ❗️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади. @nafaqa_uz
Ippubblikat Mar 15
Тошкент метрополитени 1 апрелдан бошлаб, пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатади — Президент қарори 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бунда, Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади. @nafaqa_uz