TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Nafaqa.uz
Nafaqa.uz avatar

TGINSIGHT POST

Post #20

@nafaqa_uz

Nafaqa.uz

Viżjonijiet199Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatMej 2525/05/2022 14:46
Kontenut

Kontenut tal-post

Ҳозиргина Президент қарори эълон қилинди. Қарорга кўра пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик моддий пул ёрдами олади. Бир марталик ёрдам ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан тўланади. Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан моддий ёрдам берилади. @nafaqa_uz