Kontenut tal-post
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-791-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармон ижросини таъминлаш мақсадида пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилди. Бунда, 2023 йил 1 январга қадар пенсия ҳисоблашда инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенсиялар қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади. Натижада 368 минг нафардан ортиқ фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб китоб қилинади. Мисол учун: Амалда. 35 йил иш стаж ва 3 900 000 млн ўртача ойлик иш ҳақига эга бўлган эркак кишига ёшга доир пенсия пенсия миқдори қуйидаги ҳисобланган: Фуқаронинг ўртача олйик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан (3 240 000 сўмдан) юқори бўлганлиги сабабли, пенсия ҳисоблаш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 240 000 сўмдан пенсия ҳисоб-китоб қилинади. Энг аввалам бор пенсиянинг таянч миқдори аниқланиб олинади – 1 782 000 сўм (пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 240 000 сўмнинг 55 фоизи). Сўнгра ортиқча иш стажи учун пенсияни оширилиши – 324 000 сўм (ҳар бир ортиқча иш стаж учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи 1 фоизга оширилади яъни пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 240 000 сўмнинг 10 %). Жами пенсия миқдори 1 782 000 + 324 000 = 2 106 000 сўм 2023 йил 1 январдан сўнг: Фуқаронинг ўртача олйик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваригача бўлган миқдордан (3 888 000 сўмдан) пенсия ҳисоб-китоб қилинади. Пенсиянинг таянч миқдори аниқланиб олинади – 2 138 400 сўм (пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 888 000 сўмнинг 55 фоизи). Иш стажи учун пенсияни оширилиши – 388 800 сўм (ҳар бир ортиқча иш стаж учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи 1 фоизга оширилади яъни пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 888 000 сўмнинг 10 %). Жами пенсия миқдори 2 138 400 + 388 800 = 2 527 200 сўмни ташкил этади. Демак, фуқаронинг 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсия миқдори 2 527 200 сўмни ташкил этиб, амалдагига нисбатан 421 200 сўмга ошган. Эслатиб ўтамиз, пенсияси ошадиган фуқароларнинг пенсия миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилинади. Бунда пенсия олувчилар Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ. @nafaqa_uz