TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Nafaqa.uz
Nafaqa.uz avatar

TGINSIGHT POST

Post #46

@nafaqa_uz

Nafaqa.uz

Viżjonijiet261Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatDiċ 707/12/2023 13:56
Kontenut

Kontenut tal-post

Ўзбекистонда пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига кўра пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза бериш имконияти яратилди. Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди. Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди. 1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин. 2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади. Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин: https://my.gov.uz/oz/service/957 @nafaqa_uz