TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Валийولي дўст, кўплиги авлиё أولياء дўстлар дегани. Авлиёлар – Аллоҳнинг дўстлари, Унинг розилигини топган зотлар, Аллоҳга яқин кишилар. Улар – Ҳақ таолонинг севикли ва суюкли, Унинг назари тушган солиҳ, тақводор, кароматли ва ихлосли бандалари. Авлиёлар вафотларидан кейин ҳам инсонларга маънавий фойда етказиб, уларнинг тушларига кириб, бирор нарсадан огоҳ этадилар ёки уларга насиҳат қиладилар, танбеҳ берадилар. Авлиёлар тўғрисида ҳар хил салбий фикр билдиришдан, уларни васила (восита) қилиш, уларнинг қабрларини зиёрат қилиш ёки ҳақларига дуои фотиҳа қилиш ширк дейишдан эҳтиёт бўлиш керак. @Rahimjon_Aliy