TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 1 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat 9 ġranet ilu
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳтарам азизлар, мусулмонларнинг икки байрамидан бири бўлган Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Аллоҳ таоло бизларга Иброҳим алайҳис саломдек ҳалилликни, Исмоил алайҳис саломдек таслимиятни насиб этсин! Дуоларингизда биз ожиз бандани ҳам эслаб қўйсангизлар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat 13-il ġurnata ilu
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума айёмингиз муборак бўлсин азизлар! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat 22 ġurnata ilu
ОТА-ОНА ҲАҚИДА “Онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди...” (Луқмон, 14) “Роббинг фақат Унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди”. (Ал Исро, 23) “Уларга яхши сўз айт” (Ал Исро, 23-24) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онасини қариган пайтларида топса-ю икковларига ёки бирларига (хизмат қилиб) жаннатга кира олмаса, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин,бурни ерга ишқалансин!” дедилар. Имом Муслим ривояти Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, мен: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ота (она) жаннат эшикларининг марказидир, агар хоҳласанг бу эшикни зое қил ёки мухофаза эт” деб айтганларини эшитганман”. Имом Термизий ривояти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳнинг розилиги ота-онани розилигида. Аллоҳнинг ғазаби уларнинг ғазабида” Имом Термизий, Ибн Хиббон, Ҳоким ривояти @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat 23 ġurnata ilu
Қалб қотишининг сабаби: дунёга муҳаббат, кўп гапириш, кўп ухлаш, кўп еб-ичиш, ёмон дўстлар билан суҳбатдир. Давоси эса: зикр, Қуръон тиловати, кам еб-ичиш, ибодатда давомлилик, тақво ва Аллоҳни холи қолиб эслашдир. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat 23 ġurnata ilu
"Дунёдаги энг яхши рафиқ, дўст – тасбеҳ (субҳаналлоҳ)дир. Дунёдаги энг буюк дўст – Қуръондир. Дунёдаги энг буюк муҳаббат – Аллоҳнинг муҳаббатидир. Дунёдаги энг улкан қалб – мўминнинг қалбидир. Дунёдаги энг гўзал фарз – намознинг фарзлигидир. Дунёдаги энг гўзал кўзёш – Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўзёшдир. Дунёдаги энг улуғ шижоат – Аллоҳдан бўлган қўрқувдир". @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat 23 ġurnata ilu
"Дўзах олови қаттиқ қалбларни эритиш учун яратилгандир". @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat 23 ġurnata ilu
"Ибодатнинг асли: Аллоҳ таолога муҳаббатдир, муҳаббатда Уни яккалашдир, муҳаббатнинг барчаси Аллоҳга бўлиши, Унга қўшиб бошқа ҳеч кимни севмаслик, севса ҳам фақат Унинг учун ва Унинг йўлида севиш, муҳаббат қўйиш демакдир. Қайтариқдан қайтиш ва амр-буйруққа эргашишда убудият ва муҳаббатнинг ҳақиқати кўринади. Шунинг учун Аллоҳ таоло расулига эргашишни Унга бўлган илм ва (Аллоҳни яхши кўриш ҳақидаги) даъвонинг ростлигига шоҳидлик дея белгилади". @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat 24 ġurnata ilu
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли каналимиз обуначилари! Сизлар билан анчадан бери фикр алмашмай қўйгандик. Бугун НАФСНИНГ ДАРАЖАЛАРИ ҳақида фикрлашсак. Кимда қандай тушунчалар бор? @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat 24 ġurnata ilu
Энг яхши кунларим – кутган кунларим… Муғанний https://t.me/rahimjon_aliy
Ippubblikat 24 ġurnata ilu
Юрагим қонидан юз хона вайрон, Уввос тортувимдан қўрқинч юз чандон, Ҳар бир кипригимда қон дарёси бор, Киприклар юмулса бошланур тўфон. Умар Ҳайём ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 4
Гуноҳларингиздан кўра, уларни кичик санашингиздан қўрқаман. Суфён ас-Саврий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 4
“Энг катта илм – инсоннинг ўз айбларини таниши.” @Rahimjon_Aliy