Kontenut tal-post
ИБРОҲИМ ИБН АДҲАМ (қуддиса сирруҳу) Шамоллар солиб сурон, Тож-тахтлар ағдарилди. Малаклар қолиб ҳайрон, Дунёлар сарғарилди. Нелар бўлмоқда, ё Ҳу? Аслига қайтди бир қул! Чорласа Мавлом агар, Кийиклар тилга киргай. Кўксингда мангу ҳанжар - Муҳаббат тилкалагай. Юрак безовта нуқул, Аслига қайтди бир қул! ...Самолар самъо тушар, Отиб солдим дунёни Гул-у гиёҳлар билан, Зикрин айтдим Худони. Ҳар онимда минг шукр, Ўзингга хокисор қул! Йўл узоқми ё яқин, Ҳеч нарсани билмайман. Таваккулим - тулпорим, Тулпоримни йитмайман. Ҳаққа қараб чоп, югур Ўзингга шайланди қул! Манзил ажиб ғавғодир, На ўнгу сўл чизилган. Висолингни йўлида, Саккиз жаннат тизилган. Аларни йўлдан супур, Ўзингга шайдо бу қул! Ё Аллоҳу ё Ҳу! Аслига қайтди бир қул! Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy