Kontenut tal-post
АБДОЛЛАР КИМЛАР? Абдол أبدال – ғойиб кишилар тоифасидан бўлиб, ўзлари халқ ичида бўлсалар-да, уларнинг абдол эканликларини ҳеч ким билмайди. Абдол форс ва туркий тилларда "Чилтанлар" ҳам дейилади. Тасаввуфда валийликнинг юқори даражасига эришган сўфийларга, кимлигини билдирмай ўзини қул, хизматкордай кўрсатувчи авлиёларга нисбатан қўлланилади. Баъзан кенгроқ маънода улуғ тасаввуф шайхлари маъносини ҳам билдиради. Улардан қайси бири вафот этса, ўрнига дарҳол янгиси тайин этилади. Олдинги кишига бадал (ўринбосар) бўлиб келгани учун ҳам уларга «абдол», яъни ўринбосарлар деб ном берилган. Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг бундай ҳадислари бор: «Менинг умматим ичида абдол деб номланган валийлар ўттиз кишидир. Улар сабабли умматимга ёмғир ёғар, ризқ эҳсон қилинур. Асҳоби каҳф ҳам ана шулардан бир жамоат эди». @Rahimjon_Aliy