TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1280

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,270Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatApr 505/04/2025 16:00
Kontenut

Kontenut tal-post

НАСИМИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҲАҚИДА …Милодий 1417 йил. Суриянинг Ҳалаб шаҳри марказидаги қатл майдони одамларга тўлиб тошган. Бу ерда буюк мутасаввиф, оташнафас шоир, турк дунёсининг етук намояндаларидан бири Саййид Имодиддин Али Насимий Миср султони Муайяд томонидан қатл этилиши лозим. Кишилар ҳаяжонда. Бироқ, шоирни ўлимдан асраб қолиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Ниҳоят қўлига кишан урилган Насимийни қатл дастгоҳи олдига олиб келишди. Ҳукм ўқиб эшиттирилди. Бутун оломон даҳшатда. Инсоннинг терисини тириклай шилиб олиш… Бу қандай ваҳшийлик, қандай разолат. Шоир эса, қатл олдидан ҳеч қандай талвасага тушмагани кўриниб турарди. У юзида кинояли табассум билан рўпарасида турган дин пешволарига улуғвор назар соларди. – Халойиқ, – бақиради шу пайт оломон ичидан Насимийнинг ўлимига фатво берган шайхулислом, – Бу бир кофир, динидан юз ўгирган муртад. Унинг қони қаерга бориб сачраса, ўша жойни кесиб ташлаш жоиз бўлади. Вужудингизга унинг қони тегишидан эҳтиёт бўлинг! Жаллодлар маҳкумнинг қўл-оёғини махсус устунга боғлаб унинг вужудига тиғ соладилар. Томошабинларнинг аксарияти уввос солиб йиғлаб юборади. Бироқ, шоир бу азобларга матонат билан бардош беради. Шу чоқ Яратганнинг қудрати билан унинг бир томчи қони бояги “ҳазрат”нинг бир бармоғига сачрайди. У ҳеч ким кўрмасин, дея қонни этагига артмоқчи бўлганида уни кузатиб турган шоирнинг мухлисларидан бири дарҳол руҳонийнинг қўлидан тутиб колади. Қатл майдонига тўпланганлар унга бояги фатвони эслатишади. – Мусулмонлар, – дея жон талвасасида ўз аҳдидан тона бошлайди руҳоний. – Мен бу гуноҳкорнинг гуноҳидан беҳад ғазабланганим учун шундай дегандим. Аслида на Қуръони каримда, на Ҳадиси шарифда бундай ҳукм бор. Мен жаҳл устида айтдим. Кутимаганда қип-қизил қонга ботган шоир қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборади ва бадиҳа тарзида ушбу байтни ўқийди. Зоҳидинг бир бармоғин кессанг, тониб Ҳақдин қочар, Кўр бу мискин ошиғи, сарпо сўярлар йиғламас. Хўш, Насимий ким эди ўзи? Уни нима учун бунчалик ваҳшийларча қатл этдилар? (Давоми бор) Р. Жабборов @Rahimjon_Aliy