TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1319

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,009Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatApr 1111/04/2025 11:37
Kontenut

Kontenut tal-post

#Маснавийдан_сабоқлар 16. ҒАМ ҲАМ, РОҲАТ ҲАМ ТУЗОҚДИР! Биз инсон эканмиз, мусулмон эканмиз, бу ҳаёт кенг бир имтиҳон майдонидир. Бу майдоннинг ҳамма ерида киши савиясига кўра синовлар нишонига дуч келаверади. Бу дунёнинг ғаму қайғуси, шодлигу қувончи ўзи каби фоний, ўзи каби бир лаҳзалик. Имом Шофеъий ҳазратлари айтганларидек: “Оқил киши бу машаққатлар устидан бир кема ясаб, нариги соҳил томон сузиб кетаверади”. Мавлоно ёзадилар: Таслиму комил таваккулдан узоқ, Барча ғам, роҳат, эрур макру тузоқ. (Одил Икром таржимаси) Агар инсоннинг қалби чин маънода Ҳаққа таслим бўлмас экан, унда етарлича таваккул топилмас экан, унинг учун барча ғам, барча роҳат макру тузоқдир. Яъни, хосми-авомми унинг Аллоҳ билан муносабати таваккул устига қурилади. Таваккул қандай ҳосил бўлади дейилса, бутунлай таслим бўлиш биландир, деган бўлардик. Айниқса муриднинг йўли бутунлай таваккул устига қурилади. Энди кимда Аллоҳга таслимият ва таваккул етарли бўлмас экан, унга келган ҳар нарса – ғам ҳам, роҳат ҳам ўргимчак тўри каби унга тузоқ бўлади. Ҳар икки ҳолат ҳам уни шайтонга тобеъ қилади. Бу худди бир ҳадиснинг зиддига ўхшайди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Мўминнинг иши ажойиб, Аллоҳ унга нимани қазо қилса ҳам, яхшилик бўлади. Хурсандчилик етса, шукр қилади яхши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади яхши бўлади". Бундан кўриниб турибдики, иймонда комил бўлмаган мусулмонга хурсандчиликнинг етиши ҳам, мусибатни етиши ҳам тузоқ бўлиши мумкин. Яъни, хурсандчилик, роҳат-фароғат етса, гўё уни худди ўзи қилгандек, кибрга, ғурурга берилади. Аллоҳни унутади. Агар унга мусибат етса, қайси гуноҳим учун дея доду фарёд кўтаради. Ўзини у ғамга, қайғуга нолойиқ кўради ва Парвардигорининг қадарини унутади. Бу ҳол табиийки, Иблиснинг тузоғидир, унинг макрларидан бир макрдир. Аллоҳга бутунлай ўзларини топширган, ориф зотлар, буюк қалб эгаларининг мақомлари ҳам шу эди – ғамга ҳам, шодликка ҳам бир хил муносабат кўрсатиш, қалб ҳолатининг ўзгармаслигидир! Аллоҳ таоло бизларни ҳақиқий таслимият ва таваккул сифатлари билан сифатласин! Хулқларимизни Қуръон хулқи билан хулқлантирсин! Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy