TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1325

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,170Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatApr 1212/04/2025 05:42
Kontenut

Kontenut tal-post

#Маснавийдан_сабоқлар 11. ХОМ ХАЁЛЛАР БИЛАН МУВАФФАҚИЯТ ҚОЗОНИЛМАС Кунлардан бир кун Иброҳим ибн Адҳам ҳазратлари ўз саройларида ором олиб ётгандилар. Томдан кимнингдир юрган оёқ товуши эшитилди. – Ким у? - дедилар Султон Иброҳим. – Мен томдан туямни излаяпман, - деди ҳалиги одам. – Ие, томдан туя изланадими? Томда туя нима қилсин? – дедилар султон. – Аллоҳни юмшоқ кўрпачалар, олтину кумушлар ичидан изланадими? - дея жавоб қилди томдаги зот. Султоннинг қалбидан ҳаловат юлинди. Унинг риёзату машаққатларсиз, хом хаёллар ила Аллоҳга етишмоқ истаги нақадар сафсата экани унга тинчлик бермади. Ва машаққат йўлини ихтиёр этдилар. Аллоҳнинг валийси мақомига етдилар. Мавлоно Румий ёзадилар: Кимки ғофил, қўзғатар ҳою ҳавас, Сўзлашар ўйу хаёли хом – абас. Ғофил инсон ким? Орифлар наздида Аллоҳни ёдисиз, дунё ичра оввора инсонлар ғофилдирлар. Уларнинг ғофилликлари – ҳою ҳаваслари. Уларнинг хаёл суришлари ҳеч қачон муваффақият келтирмаган. Ҳеч қачон орзулари ушланишига етакламаган. Ахир қаранг, ҳар бир инсон муваффақият қозонишни, буюк мақсадлар сари юришни истайди. Лекин кўпларнинг иши фақат хом хаёл суришдан иборат. Улар ўзларича бир сумка пул топиб олишни-ю, ўша пулга нималар қилишни режалаштириб юрган болалар кабидирлар. Катталар эса бу бир хом хаёл экани, ҳаракат ортидан даромад келишини, амал билангина орзулар ушланишини яхши билишади. Ғофил инсонлар – дунёга мубтало бўлганларки, улар билан сўзлашсангиз сизни ҳою ҳавасингизни зиёда қилишади, ғам-қайғуингизни орттиришади, қаноат неъматингизга исён заҳрини қўшишади. Соликларнинг ҳам хом хаёллари бўлиб, ётган ҳолларида, ғофил ҳолларида Аллоҳга яқин бўлишни, Унга муқарраб бўлишни хом хаёл қиладилар. Йўқ, бу Дин, бу Йўл фақат ҳаракат устига барпо бўлгандир. Мудассир сурасининг аввалги тўрт оятида, Аллоҳ ҳатто Пайғамбарини ҳаракат қилишга ундайди: 1. Эй (либосларига) бурканиб олган зот, 2. Туринг-да, (инсонларни Охират азобидан) огоҳлантиринг! 3. Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! 4. Либосларингизни пок тутинг! Зеро, хом хаёллар билан натижалар кутилмайди. Ахир одамлар зўр инсон бўлишни, ортидан катта нарсалар қолдиришни, муқарраб бандалардан бўлишни истайди, аммо унга қараб юрмайди, ҳаракат қилмайди. Фақат хом хаёллари билангина Жаннатни орзу қилади, мана шунинг ўзи уларнинг ҳалокатидир. Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy