TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1331

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet1,920Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatApr 1313/04/2025 07:33
Kontenut

Kontenut tal-post

МУБОРАК РАШҲАЛАР Биринчи рашҳа: ҲУШ ДАР ДАМ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин, Расулимиз ва Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга битмас-туганмас дуруду саловатлар бўлсин, Устозларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Нақшбандия тариқатининг муборак рашҳаларидан энг аввалгиси: “Ҳуш дар дам”дир. Бу “Ҳар бир нафасда ҳушёр бўлиш” деганидир. Бу рашҳа Хожагон (Нақшбандия) тариқатининг комил муршиди Юсуф Ҳамадоний қуддиса сирруҳуга тегишлидир. Аллоҳ таоло ердаги махлуқотларининг барчасига ҳаёт берди ва яшашлари учун ҳаёт манбаини ҳам тақозо қилди. Яшашимиз учун бир қанча омиллар бор бўлиб, уларнинг энг аввали ҳаводир, яъни нафасдир. Худди балиқ сувсиз яшай олмагани каби инсонлар ҳам ҳавосиз яшай олмайди. Демак бизнинг моддий ҳаётимизда нафас олишимиз нақадар муҳим бўлса, маънавий оламимиз, ички-ботиний оламимиз учун ҳам нафас муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам улуғларимиз ҳар бир нафасни назорат қилишни ўз шогирдларига ўргатиб келганлар. Сўфийлар учун вақт, замон фақат “ҳозир”дан иборат! Ҳақиқий сўфий учун “кеча” йўқ, у учун қайғурмайди, “эрта” ҳам йўқ, у учун сиқилиб, маҳзун бўлмайди. Унинг фақат “ҳозир”и бор! У фақат “ҳозир”дангина фойдаланишни билади. Шунинг учун ҳам ҳозир у учун қадрлидир. Ҳозирини топган, ҳар бир нафасини ҳузур билан олади. Шунинг учун ҳам Муршиди комил зотлар ҳар бир нафасларини зое қилмай, ҳушёрлик ва ҳузур билан нафас олишни таълим бердилар. Нафаснинг моддий, зоҳирий ҳаётимиздаги ўрни ҳақида гапиришга асло ҳожатимиз йўқ, сабаби ёш бола ҳам бир неча дақиқа нафас олмаган киши ҳалок бўлишини билади. Маънавий ҳаётимиз ҳам шундайки, унда қанча нафаслар зое кетади, оқибатда таъбир жоиз бўлса, “маънавий ўлим”га юз тутамиз. Ҳар бир нафасини огоҳлик билан олаётган солик, ҳузурга етишмоғи учун ва нафасини назорат қилиши учун шубҳасиз Аллоҳнинг зикрига банд бўлади! “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур.” (Раъд сураси, 28-оят) Демак, солик ички ҳузурга, ички оромга етишмоғи учун ҳам Аллоҳнинг зикри билан банд бўлади. У ҳузурда қанча кўп бўлишни истаса, шунча кўп нафасига, ҳар нафасида Аллоҳнинг зикрига ҳушёр бўлади. Шайх Аҳмад Номақий Жомий қуддиса сирруҳу айтадиларки: “Ҳар нафас Дўстнинг ёдисиз (зикрисиз) ўтса, у нафас умрингдан камаяди”. Қаранг, нақадар буюк сўз! Инсон ҳар бир нафасида яшай олиши учун у Аллоҳнинг зикрига нақадар муҳтож! Ҳадиси шарифга кўра ҳам тилимиз доимо Аллоҳнинг зикри билан нам бўлиб турмоғи керак. Маълумки, нимаики нарсага инсон эътибор берса, албатта унда ривожланиш, ўсиш, тараққиёт пайдо бўлади. Киши эътибор берган нарсаси устида ишлайди, ҳаракат қилади. Унда бир натижа кўришни, ундан бир мева олишни истайди. Ҳар қандай улуғвор нарса бўлмасин, агар эътиборсиз қолдирилса қақрайди, қурийди, йўқ бўлади, нобуд бўлади. Агар биз ҳам ўз нафасларимизга эътибор бера бошлар эканмиз, ундан етарлича “ҳосил” оламиз, балки ҳайратланарли натижаларга эришмоғимиз аниқ. Ўтган улуғ зотлар ҳам солик учун нафаснинг ўрни нақадар улкан эканини изоҳлаб кетишган. Имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг машҳур “Иҳёи улумиддин” китобларида: “Нафас - охиратга етакловчи уловдир. Уни бекорга сарфлаган одам сафарини чўзибди”, деганлар. Жўнайд Бағдодий ҳазратлари эса: “Сўфий - ҳар дамда Роббиси билан бўлган кишидир. Унинг нафаси ҳам зикр, сукути ҳам зикрдир”, деганлар. Шамс Табризий қуддиса сирруҳу “Мақолот”ларида: “Нафас сиз билан Роббингиз орасидаги бир кўприкдир. Агар унда ҳушёр бўлсангиз, сиз Уни топасиз (яъни, Аллоҳни топасиз), ғофил бўлсангиз, ўзингизни йўқотасиз”, деганлар. Мавлоно Румий ҳазратлари эса: “Ҳар нафасда Аллоҳ десанг, тананг нурга тўлади. Бир дам ғофиллик қилсанг, қалбинг қоронғу бўлади”, деб айтганлар. Бугунги стресс ва тушкунликлар авж олган даврда одамлар руҳшуносма-руҳшунос дайдиб юришади. Ҳақиқий шифо ўзимизда, динимизда, улуғ зотлар кўрсатиб кетган йўлда. Киши доим нафасини муҳофаза қила олса, ҳар бир нафасидан ҳузур ва ором топа олса, у қандай қилиб стресс ва тушкунлик, руҳий қийинчиликларга тушсин. Балки, ўша қийинчиликлардан ҳам шу амаллар воситасида тез орада чиқиб кетиши муқаррардир.