Kontenut tal-post
Буюк Муршид Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари айтадиларки: “Солик нафаснинг кириб чиқишига жудаям ҳушёр бўлсин, бу икки нафасни сақлашга ҳаракат қилсин, асло ғафлат билан кириб чиқмасин”. Ҳа, азизлар “Дам бу дамдир”! Ҳозир яшайлик, ҳозиримизни ҳузур ва хотиржамликка чиқарайлик. Зеро, бу дамлар, бу онлар, бу нафаслар ғаниматдир. Ахир, ҳар бир нафас қандай улуғ неъматдир! Ҳазрат Навоий бобомиз қуддиса сирруҳу айтганларидек: Бу дамни тут ғаниматким, келур дамдин асар йўқтур, Не дамки ўтти, худ андин киши топмас нишон ҳаргиз. Бу дамларимиз нақадар улуғ, топиб бўлмас бебаҳо хазиналардир. Аммо, шу ўринда “Ҳуш дар дам” эшигидан қандай кирилади. Унинг “манзили” қаер, киргач нима қилинади? деган савол туғилиши табиий. Бунинг учун албатта устоз лозим бўлади, деб айтамиз. Қуръон ва Суннатни зоҳиру ботинда маҳкам тутган ул валий зот бизларга бу йўлнинг манзилини таълим беради. Зеро, “Устозсиз йўлга чиққан кимса йўлни йўқотади”, дейдилар. Ҳурмат билан Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy